Бизнинг компания  дастурий таъминот бозорида ўхшашлиги мавжуд бўлмаган, мижозларнинг талабларига нарҳ ва функционал қамрови жиҳатидан жавоб бермайдиган “Махсус дастурий таъмонотларни” яратади ва амалиётга татбиқ этади.

       Айрим ташкилотлар фаолиятини автоматлаштиришга комплекс ёндашув талаб этилади, яъни бу ўз ичига ҳисоблаш техника воситаларини, операцион тизимни ва маълумотлар базасини бошқаруви тизимини етказиб беришни, уларни монтаж қилиш, созлаш ишга тушириш ишларини амалга оширишни қамраб олади. Бундай ҳолатларда, мижозга қулайлик яратиш мақсадида, биз барча таъминот, ишга тушириш, созлаш ва татбиқ этиш жараёнларини ва корхонани комплекс автоматлаштириш ишларини ўз бўйнимизга оламиз.

Комплекс автоматлаштириш, дастурий таъминотни яратиш ва татбиқ этиш қандай амалга оширилади?

 Стандарт тартиб қуйидагича:

  • Дастурий таъминотни (хоҳишингизга кўра - махсус) буюртма асосида яратиш ва татбиқ этиш учун Сизнинг буюртмангиз ёки ёзма маълумотингиз;
  • Сизнинг масалаларингизни аниқлаш мақсадида мутахассисларимиз блиц-сўров ўтказишади;
  • ва Сизга тижорат таклифимизни тақдим этамиз;
  • сўнгра шартномани имзолаймиз;
  • Техник топшириқни тайёрлаш. Бу жараёнда, масалаларни ва талабларни кенг қамровли аниқлаш ишлари мутахассисларингиз билан биргаликда олиб борилади, тайёрланган техник топшириқ Сиз билан келишувга ва тасдиқлашга тақдим этилади.
  • Техник топшириқ талабларидан келиб чиқиб, етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш ишлари билан шуғилланамиз. Зарурият туғилганда, кўшимча яратиш ишларини олиб борамиз ва қўлланмаларни, ҳужжатларни шакллантирамиз. Бу жараённи – биз “Техник иш лойиҳаси” деб атаймиз.
  • “Тажрибавий синов” жараёнида Сизнинг мутахассисларингиз тайёр ечимни амалиётда синаб кўришлари мумкин ва ечимни оптималлаштириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини беришлари мумкин;
  • ва, албатта, тайёр ечимни топшириш-қабул қилиш жараёни етиб келди, ечим ташкилотингизга “Саноат эксплуатацияси”га топширилади;
  • Сўнгра хоҳишингизга кўра Гарантия ёки Гарантия + Кузатуви амалга оширилади.

 Ҳозир буюртма бермоқ (сариқ билан, буюртмани тўлдиришга кўрсатма белгиланган)