Тайёр ечим бу нима?

 Бу биз ва бизнинг ҳамкорлар яратган, амалиётда синовдан ўтказилган ва амалиётда фойдаланиб келинаётган дастурий ва дастурий-техник маҳсулотлардир. Биз кенг қамровли, халқ хўжалигининг барча тармоқларида, ҳар турдаги технологиялар ва платформаларга асосланган тайёр ечимларни таклиф этиш имкониятига эгамиз.

Тайёр ечим қуйидагиларни кўзда тутади:

  • Лойиҳалаштириш заруриятисиз ва архитектурани шакллантирмасдан ва асосий функционал имкониятларсиз ўрнатиш;
  • Олдиндан ўрнатилган созланувчи дизайн макетлари;
  • Танч созловлар, қисқа муддатларда, кўп сонли функционал компоненталарни созлашдан фойдаланиш;
  • Янги қўшимча тайёр ечимларни қўшишда ёки буюртма асосида яратишда функционал имкониятларни енгил кенгайтириш;
  • Барча тизимга оид инструментларни сақлаб қолиш;
  • “Натура” сифатида, ҳамда (SaaS) сервиси кўринишида етказиб бериш.

 Тайёр ечимлар нима қила олмайди?

Тайёр ечимга татбиқ этувчилар керак эмаслиги, бу утопия. Тайёр ечим ўзича татбиқ этила олмайди.

Бизнинг мутахассислар қуйидагиларни бажарадилар:

  • Талабларни шакллантириш (техник топшириқ);
  • етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш;
  • зарурият туғилганда, қўшимчалар киритиш ёки модуллат ва компоненталарни яратиш;
  • Сизнинг ташкилотингиз фаолиятига ечимни татбиқ этиш;
  • Гарантияли қўллаб-қувватлаш ва кузатувини амалга ошириш.

 Тайёр ечимларни қандай татбиқ этилади?

 Тайёр ечимни татбиқ этишни стандарт схумаси қуйидагича:

  • Тайёр ечимни етказиб бериш бўйича Сизнинг буюртмангиз ёки ёзма хоҳишингиз;
  • Сизнинг масалаларингизни аниқлаш мақсадида мутахассисларимиз блиц-сўров ўтказишади;
  • ва Сизга тижорат таклифимизни тақдим этамиз;
  • сўнгра шартномани имзолаймиз;
  • Техник топшириқни тайёрлаш. Бу жараёнда, масалаларни ва талабларни кенг қамровли аниқлаш ишлари мутахассисларингиз билан биргаликда олиб борилади, тайёрланган техник топшириқ Сиз билан келишувга ва тасдиқлашга тақдим этилади.
  • Техник топшириқ талабларидан келиб чиқиб, етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш ишлари билан шуғилланамиз. Зарурият туғилганда, кўшимча яратиш ишларини олиб борамиз ва қўлланмаларни, ҳужжатларни шакллантирамиз. Бу жараённи – биз “Техник иш лойиҳаси” деб атаймиз.
  • “Тажрибавий синов” жараёнида Сизнинг мутахассисларингиз тайёр ечимни амалиётда синаб кўришлари мумкин ва ечимни оптимизация қилиш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини беришлари мумкин;
  • ва, албатта, тайёр ечимни топшириш-қабул қилиш жараёни етиб келди, ечим ташкилотингизга “Саноат эксплуатацияси”га топширилади;
  • Сўнгра хоҳишингизга кўра Гарантия ёки Гарантия + Кузатуви амалга оширилади.

 Ҳозир буюртма бермоқ (сариқ билан, буюртмани тўлдиришга кўрсатма белгиланган)