IT-индустрия бозори пешқадамлари ишлаб-чиқарган сервер жиҳозларини етказиб беришимиз мумкин. Таклиф этиладиган жиҳозлар ўн – юз минглаб фойдаланувчиларга эга компьютер тармоқлари хизматини таъминлашга мўлжалланган. Сервер жиҳозларини қўллаш юқори хавфсизликни таъминлабгина қолмай, шахсий маълумотларни йўқолиш имкониятини бартараф этилишини ва маълумотлар оқимида қайтариб бўлмайдиган узилишлардан ҳимоя қилинишини ҳам таъминлайди. Серверларда ўрнатилган махсус дастурий воситалар бу жиҳозларни максимал қулай ва эффектив эксплуатация қилинишини таъминлайди.

Сервер жиҳозлари қуйидаги муҳим аҳамиятли ишчи параметрларга эга:

  • унумдорлик (бир тизимда 4-гача CPU, SAS ни қўлланилиши, RAID ва HBA контроллерлари учун боғлиқ бўлмаган шиналар ва бошқалар);
  • мустаҳкамлик ва бузилишларга бардошлилик (серверни ЕСС-хотира хатоларини тўғрилаш қурилмаси билан ҳиҳозланиши, айнан акс этиши, элементларни қўш қўлланилиш имконияти, ва бошқалар);
  • кенг кўламлилик (PCI-e ва PCI-X слотларининг катта сони, CPU ни этапма-этап ўрнатиш имонияти ва бошқалар);
  • бошқарувчанлик (замонавий сервер жиҳозларини, уларнинг ҳолатларини масофадан туриб назорат қилиш қурилмалар билан жиҳозланиши, виртуал DVD нинг мавжудлиги, масофадан туриб ёқиш ва қайта ёқиш имконияти, тизимда тўхатишларни прогнозлаш ва бошқалар).

Серверни танлашда, унинг қандай функция учун фойдаланиши кўзда тутилаётганига эътибор қаратиш зарур. Мўлжали бўйича сервер жиҳозлари турлари фарқланади: ишчи гуруҳлар, домен контроллерлари, электрон почта, веб-илова, маълумотлар базаси, файллар, терминаллар, Интернет шлюзлар учун.

Сервер, ҳозирги кунда амалда ҳар бир компания ўрнатаётган корпоратив тирмоқни сифатли ишлашини таъминлаш учун зарур. Сервер жиҳозларини олиш корпоратив тармоқнинг барча жараёнларини назорат қилиш ва мустаҳкам ишлашини таъминлаш учун муҳим.

Сервер жиҳозларини етказиб бериш учун буюртмани шу ердан беришингиз мумкин