Здравоохранение

Мақсад

           Беморларни клиникада рўйхатга олишнинг автоматлаштирилган тизими (матнда кейинги ўринларда БКРОАТ) касалхона фаолиятини автоматлаштириш, хусусан, ягона маълумотлар базасини ташкил этиш ва маълумотларни ягона марказлаштирилган ҳолда олиб бориш учун мўлжалланган.

БКРОАТдан мақсад:

  • Беморни қабул бўлимида рўйхатга олиш жараёнини автоматлаштириш;
  • Касаллик тарихи юритилишини автоматлаштириш;
  • Беморларни даволаш бўлимларида рўйхатга олишни автоматлаштириш;
  • Шифокорлар учун беморлар ҳақидаги етарли ва тўлиқ барча маълумотларнинг тақдим этилишини автоматлаштириш;
  • Беморларнинг даволаш-диагностика бўлимларида рўйхатга олиб борилишини автоматлаштириш;
  • Шифокорлар ўртасида олиб борилаётган тадқиқотлар натижасининг боришини автоматлаштириш;
  • Даволаш-диагностика жараёнларини мониторинг қилишни автоматлаштириш.

 Тизмини тузишдан мақсад

  • Беморлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона марказлашган базасини яратиш;
  • Беморларнинг электрон медицина карталари (касаллик тарихи) юритилишини автоматлаштириш;
  • Касалхонадаги барча бўлимлар фаолиятини тезкор назорат қилишни таъминлаш;
  • Ходимларнинг маълумотларни қўл билан ишлаб чиқишга сарфланадиган вақтини қисқартириш;
  • Рад этишнинг барқарорлик даражаси ва маълумотлар тизимининг серҳаракатлигининг ортиб бориши;
  • Маълумотлар ишончлилиги ва хавфсизлиги даражасининг ошиб бориши.

БКРОАТ таркиби

БКРОАТ қуйидаги модуллардан ташкил топган:

Қабул бўлими – қабул бўлимининг барча иш жараёнларини автоматлаштириш модули:

Қабул бўлими ҳамшираси – модулнинг «Қабул бўлими»  қисми беморларни рўйхатга олишда ҳамширанинг иш жараёнини тўлиқ автоматлаштиради. Бемор архив маълумотларидан фойдаланган ҳолда, керакли бандларни тўлдирмасдан рўйхатга олинади. Бунда тизим рўйхатга олиш учун зарур бўлган барча бандларни автоматлаштирган равишда тўлдиради. Тўлдириб бўлгандан сўнг шаклни босиб чиқариш мумкин. Рўйхатга олиб бўлгандан сўнг ҳамшира янги бемор ҳақидаги барча маълумотларни қабул бўлими шифокорига жўнатади.  

Қабул бўлими шифокори – модулнинг «Қабул бўлими»  қисми қабул бўлими шифокори  иш жараёнини тўлиқ автоматлаштиради. Қабул бўлими шифокори беморнинг барча маълумотларини киритгандан сўнг маълумотларни бўлимнинг белгиланган шифокорига жўнатади. 

Даволовчи шифокор (Касалхона бўлими) – даволовчи шифокорларнинг барча иш жараёнларини автоматлаштириш модули бўлиб, у қуйидаги қисмлардан иборат:

Дастлабки текширув – бу ҳужжат автоматлашган тарзда, қабул бўлими маълумотларидан фойдаланган ҳолда тузилади. Даволовчи шифокор тайёр ҳужжатни чоп этади.

Даволовчи шифокор текшируви – бу ҳужжат ҳам автоматлашган тарзда шакллантирилади, бунда беморнинг аввалги ҳужжатидаги маълумотлардан фойдаланилади.  Даволовчи шифокор ўзгартиришлар киритиши мумкин ва тайёр ҳужжатни чоп этади.

Асос – бу ҳужжат ҳам беморнинг сўнгги маълумотларидан фойдаланган ҳолда автоматлашган тарзда тузилади.

Кундалик – бу ҳужжат ҳар куни даволовчи шифокор томонидан тўлдирилади. Кундалик жуда қулай тузилган, яъни кундаликда қайд этилган ҳар бир ёзувни таҳрир қилиш ва чоп этиш мумкин.

Бош шифокор томонидан текширув – бу ҳужжат  беморнинг сўнгги маълумотларидан фойдаланган ҳолда автоматлашган тарзда тузилади. Даволовчи шифокорлар автоматлаштирилган тарзда шакллантирилган ҳужжатни очиб, унинг матнини ўзгартиришлари ва маълумотларни чоп этишлари мумкин.  

Кўчирма – бу ҳужжат  беморнинг сўнгги маълумотларидан фойдаланган ҳолда автоматлашган тарзда тузилади. Даволовчи шифокорлар автоматлаштирилган тарзда шакллантирилган ҳужжатни очиб, унинг матнини ўзгартиришлари ва маълумотларни чоп этишлари мумкин.

Текширув режаси – бу «Даволовчи шифокор» модулининг қисми бўлиб, клиник-диагностик бўлими билан бирга ишлайди. Бу қисмда даволовчи шифокор тайёр рўйхатдан зарур текширувларни танлаб олиб,  беморни диагностика бўлимига жўнатиши мумкин.

Дори буюриш – бу «Даволовчи шифокор» модулининг қисми. Даволовчи шифокор  «Дори буюриш»дан фойдаланиб, туркумлар бўйича бўлинган препаратларнинг тайёр рўйхатидан керакли дори воситаларини танлайди ва дори буюришни бошлайди.

Текширув натижалари – бу қисм тайёр шаклдаги барча текширув натижаларини ўз ичига олади. Даволовчи шифокор натижаларни ўрганиб чиқиб, аниқ ташҳис қўя олади. Натижанинг ҳар қандай шаклини чоп этиш мумкин. 

Операция қарори – бу ҳужжат жарроҳ, гинеколог ёки уролог томонидан тўлдирилади.

Нусха кўчириладиган эпикриз (касаллик ҳақидаги охирги хулоса) – бу ҳужжатдан беморни бошқа бўлимга ўтказишда фойдаланилади. Бемор касалхонадан чиқарилганидан сўнг бу ҳужжатни ҳам чоп этиш мумкин.

Навбатчи шифокор – навбатчи шифокорлар ишини автоматлаштириш модули;

Архив – беморларни даволашдан кейинги барча маълумотлар сақланадиган модуль.

Статистика -  тайёр маълумотлар ёрдамида дастур автоматлаштирилган тарзда койка-каравот – кунлар сонини ҳисоблайди ва статистикани шакллантиради.

Окулист (кўз шифокори) –  «Клиник – диагностика бўлими»нинг бу қисми офтальмологнинг барча иш фаолиятини автоматлаштиради.   

Стоматолог (тиш шифокори) - «Клиник – диагностика бўлими»нинг бу қисми стоматологнинг барча иш фаолиятини автоматлаштиради.

ЛОР - «Клиник – диагностика бўлими»нинг бу қисми отоларингологнинг барча иш фаолиятини автоматлаштиради.

Рентген - «Клиник – диагностика бўлими»нинг бу қисми рентгенологнинг барча иш фаолиятини автоматлаштиради.

ЭКГ - «Клиник – диагностика бўлими»нинг бу қисми ЭКГ шифокорларининг барча иш фаолиятини автоматлаштиради.

Физиотерапия – «Клиник – диагностика бўлими»нинг бу қисми физиотерапевтнинг барча иш фаолиятини автоматлаштиради.

Лаборатория - «Клиник – диагностика бўлими»нинг бу қисми лаборантларнинг барча иш фаолиятини автоматлаштиради. Бунда  «Лаборатория» қисми икки қисмга бўлинади: «Биохимик лаборатория» и «Клиник лаборатория».

           «Клиник – диагностика бўлими»нинг юқорида санаб ўтилган текширув гуруҳларидан ташқари яна 30дан ортиқ текширувлар амал қилади. Барча текширувлар ўзининг махсус тўлдирув шаклига эга. 

Тузилиш архитектураси

Тизимнинг архитектура тузилишининг асоси ва ишлаш жараёни уч даражали Мижоз-Сервер архитектураси саналади ва маълумотларни ишлаб чиқиш, уларни марказлашган ҳолда йиғиш (сақлаш) қоидалари ҳисобланади.

Тизим ўзаро боғлиқ дастурий модуллар, икки даражали архитектурада амалга ошириладиган (“нозик мижоз”) ва реал вақт бирлигида, On-Line режимида ишловчи дастурлардан иборат.

БКРОАТ ни жорий этишнинг афзалликлари

  • Тизимнинг барқарор ва ишончли ишлаши;
  • Содда-тушунарли интерфейс;
  • “Маъмурлаш” модули ёрдамида аниқ бўлимлар учун шахсий қолипларни созлаш ва қўшимча қилиш ишлаб чиқилди.
  • Барча иш ҳужжатларини тайёр қолиплар ёрдамида автоматлашган тарзда олдиндан шакллантириб қўйиш фойдаланувчининг маълум вақтини тежашга имкон яратади;
  • “БКРОАТ” модуллашган структурасига эга ва уни тўлиқ ва қисқартирилган шаклда созлаш имконини беради.
  • Чекланмаган миқдорда иш жойларига уланиш мумкин.