Тизим мақсадлари ва асосий тавсифлари
«Fido Billing» автоматик ҳисоб-китоб тизими (АҲКТ) – бу катта ва ўрта тармоқланган ташкилий тузилишга эга, ҳамда телекоммуникацион хизматлар таъминотчиси бўлган компаниялар учун яратилган кўп функционал маълумотлар тизимидир.
«Fido Billing» АҲКТ телекоммуникацион хизматлар кўрсатишга боғлиқ бўлган технологик жараёнларни автоматлаштиришга, яъни тақдим этилган хизматларнинг ҳисоб-китобларни автоматик тарзда амалга оширишга, мижозлар билан молия-юридик муносабатларни назорат қилишга мўлжалланган.
Тизимнинг асосий афзалликларидан бири бу ўзининг тариф ва ҳисобга олиш сиёсатини олб борувчи, худудий тарқалган, телекоммуникацион хизматлар кўрсатувчи провайдерларга эга бўлган, компания марказлашган ҳолда шу жараёнларни ягона маълумотларни ишлов бериш маркази орқали назорат қилиш ва тарифли ҳисобга олиш сиёсатини олиб бориш имкониятига эга бўлади. Бундай имконият ҳар бир худудий бўлинмада ўзининг мижозлар билан ҳисоб-китобларни амалга оширувчи техник-дастурий мажмуа ташкил этилиши заруриятини йўққа чиқаради.
Тизим 3 босқичли архитектурада (WEB-технология) амалга оширилган бўлиб, ягона маълумотларни ишлов бериш марказига эгадир. Маълумотлар базаси сервери сифатида RDBMS Oracle 10g дан фойдаланилади, иловалар сервери сифатида эса J2EE контейнерни қўллаб-қувватловчи исталган иловалар сервери қўлланилиши мумкин, хусусан, Oracle AS, Resin AS, JBOSS ва бошқалар.
Таркиби
«Fido Billing» АҲКТ функционаллиги бўйича қуйидаги тизимлардан ьашкил топган:
«Fido Billing» автоматик ҳисоб-китоб тизими TSt 45-063:2007 сектор стандартларига асосланган ҳолда амалга оширилган.
Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш
Ушбу тизимда мижозлар билан муваффақиятли ўзаро муносабатларни қуриш учун зарур бўлган функциялар мужассамлашган, яъни мижоз ҳақида, унинг эҳтиёжлари ҳақида маълумотларни сақлаш ва ишлов бериш функциялари, ҳамда компаниянинг мижозларга хизматларни тақдим этишни, мижозларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш, ҳамда мижозлар билан ўзаро муносабатларини яхшилаш функциялари каби компаниялар фаолиятини автоматлаштириш функциялари мужассамлаштирилган.
Мижозлар билан ўзаро муносабатларни Бошқарув тизими асосий функциялари қуйидагилардир:
- Мижозларнинг идентификацион маълумотлари билан ишлаш;
- Мижозлар билан алоқа қилиш маълумотлари;
- Мижозлар банк реквизитлари, тўловлари билан ишлаш;
- Мижоз ҳисобварақамлари билан ишлаш;
- Мижозлар шартномалари билан ишлаш;
- Кафиллар билан ишлаш;
- Мижозларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
- Мижозларнинг талабномалари билан ишлаш;
- Тўлов ҳужжатлари билан ишлаш;
- Қўшимча ҳисоблашлар билан ишлаш;
- Дебиторлар билан ишлаш;
- Мижозларга кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумот билан ишлаш;
- Мижоз баланси бўйича маълумотлар билан ишлаш;
- Сўров маълумотлари (справочная) билан ишлаш;
- Мижозлар қидирув тизими ва бошқалар.
Тўловларни қайд қилиш ва назорат қилиш
Ушбу тизимда мижозлар тўловларини қайд қилиш ва назорат қилиш учун зарур бўлган функциялар мужассамлашган.
Тизимда нақд пул тўловлари, банк пул ўтказмалари, олдиндан тўлов қилинган ва банк карталари орқали, электрон тизимлар орқали хизматлар тўловлари, почта ўтказмалари каби тўловлари таъминланади.
Тўловлар ҳақида маълумотларни киритиш усуллари бўйича қуйидагиларни ажратиш мумкин:
Қайд қилиш ва назорат тизими қуйидагиларни таъминлайди:
Маъмурийлаштириш
Ушбу модулда фойдаланувчи ваколатлари, фаолият мониторинги таъминоти, ҳар хил категориядаги фойдаланувчилар учун муайян функцияларга кириш ҳуқуқларини бошқариш, дастурлар ёрдамида назарда тутилмаган киришга тўсқинлик қилувчи ҳимоя функцияларини ўзида жамлаган. Бундан ташқари, ушбу модулда корхонанинг ички ташкилий тузилишини ҳисобга олувчи функциялар, яъни ходимлар рўйхати, бўлинмалар рўйхати ва иерархияси мужассамлашган.
Тизимга лавозим мажбуриятларига кўра фойдаланувчиларнинг ролини (автоматлаштирилган иш жойлари) барпо қилиш хамда модификациялаш имкониятига эга бўлган созланувчи механизм киритилган. Роллар тизим администратори томонидан янги фойдаланувчиларни қайд қилиш пайтида шакллантирилади. Ҳар бир ролга мос равишда фойдаланувчи менюси ва очиқ объектлар тўплами белгиланган бўлиб, уларга эса ўз навбатда, ҳар бир объектга кириш учун номланган ҳуқуқлар тўплами белгиланади. Маълумотлар тизими фойдаланувчилари тизимнинг функциялари ва модулларига чекланган кириш ҳуқуқига эга бўладилар. Тизмим фойдаланувчилари ҳуқуқ ва имтиёзларини тизим маъмури назорат қилади. Тизим маъмури бундан ташқари тизим созламаларини ҳам назорат қилади.
Ушбу тизимнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
Маълумотнома хизмати (Шахсий кабинет)
Ушбу модулда фойдаланувчиларга кўрсатилаётган хизматлар бўйича тўлиқ маълумот беришга мўлжалланган функциялар мужассамланган.
Маълумотнома хизмати модули (Шахсий кабинет) фойдаланувчиларга Интернет орқали қуйидаги функция ва маълумотларни кўриш имконини беради:
Тарифлаш
Ушбу модулда кўрсатилган хизматлар бўйича молия ҳисобини олиб бориш, ҳар хил турдаги хизматларга тариф созламаларини амалга ошириш, олинган маълумотларга ҳамда олдиндан созланган тарифларга асосланиб хизматлар тарификациясини амалга ошириш каби функциялар мужассамлашган.
Тизимда қуйидаги хизматлар турлари учун тариф режалари ва тарификация амалга оширилади:
тизимда тариф режаларини ҳар ҳил критериялар бўйича (вақт, сон, йўналиш, чегара ва бошқа) хизмат турларини, тариф режаларини созлаш жорий этилган.
Тизимда ҳисоб-китоб даврида ҳисоблашни амалга ошириш, қайта ҳисоблаш, “ташлаб юборилган” статистикани тарифлаш, яъни тарифлаш хатоси тузатилгандан сўнг ёки хизматдаги узилишни эътибога олган ҳолда қайта тарифлаш функциялари жорий этилган.
Тизимда коммутацион ускуналарда автоматик бошқарувни қўллаб-қувватлаш ва мижозларни уларнинг шахсий ҳисобварақларидаги маблағнинг чегаравий қийматига етганда, қарздорлик ёзилганда мижозларни огоҳлантириш хизматлари мужассамлашган. Огоҳлантириш овоз ва/ёки электрон (электрон почта) кўринишида амалга оширилиш мумкин.
Маълумотни йиғиш ва олдиндан ишлов бериш
Ушбу модул мижозларга телекоммуникацион ускуналар орқали кўрсатилган хизматлар тўғрисида бирламчи маълумотни йиғиш, уни тозалаш ва кейинчалик уни тарификация ишларини олиб бориш учун узатишга мўлжалланган.
Маълумотни йиғиш ва олдиндан ишлов бериш модули қуйидаги турдаги маълумот манбалари билан ишлайди:
Модулда ҳар хил маълумот манбаларига мўлжалланган мослашувчан созламалар мавжуд, бу ўз навбатида, NetFlow баённомасининг ҳар хил версияларидан келувчи маълумотларни қабул қилиш ва ишлов бериш, ҳар хил форматдаги CDR файллар кўринишида келувчи маълумотларни қабул қилиш ва ишлов бериш хамда тузилмали матн файлларидан тузилган маълумотларни қабул қилиш ва ишлов бериш имконини яратади.
Телекоммуникацион жиҳозларни бошқариш
Ушбу модулда хизматларни тақдим қилиш нуқтаи назаридан хилма-хил телекоммуникацион жиҳозларни бошқариш учун зарур бўлган функциялар жамланган, хусусан:
Статистика ва таҳлил
Ушбу модулда қуйидаги функциялар мавжуд: