Лизинг

 

Мақсад

Корхонани Бошқаришнинг «ЛИЗИНГ» (ИСУП «ЛИЗИНГ») ахборот тизими компаниянинг лизинг фаолияти, бухгалтерия ҳисобини бошқариш, молиявий таҳлил ва режелаштиришни автоматлаштиришга мўлжалланган.  

ИСУП «ЛИЗИНГ» лизинг лойиҳалари тадбирларини амалга ошириш  билан боғлиқ технологик жараёнлар комплексини автоматлаштириш, лизинг шартномаларини расмийлаштириш, лойиҳалар бажарилишини назорат қилиш ва амалга оширишга имкон яратади:

  1. Лизинг компаниясининг барча ходимлари ва вакиллари лизинг лойиҳаларини олиб боришда буюртма бериш бошланган дақиқадан бошлаб то битим тугатилгунга қадар ўзаро ҳамкорлик жараёнида маълумотлар билан таъминланади.
  2. Потенциал мижозларнинг рўйхатини автоматлаштирган ҳолда юритишда мижоз ҳақидаги барча зарур бўлган реквизитлар комплекс равишда уйғунлаштирилади.
  3. Лизингга берилган буюртмалар ва буюртмаларнинг статуси (ҳуқуқий ҳолатини) назорат қилиш ишлари автоматлаштирилади.
  4. Лизинг тўловларини тўлаш жадвали автоматлаштирилади (лизингли калькулятор):

         1)    банк усули бўйича  (қарздорлик қолдиғига фоизларни ҳисоблаш йўли билан);

         2) қимматлашиш йўли билан  (бутун давр учун фоизлар лизингнинг ҳамма суммасига ҳисобланади ва олинган сумма даврий тўловлар сонига бўлинади).

  1. Битимнинг фойдалилигини аниқлаш учун корхонанинг молиявий ҳолати таҳлил қилинади ва натижалар мижознинг ҳужжатлар тўпламига қайд этилади.
  2. Лизинг лойиҳаси доираси остида тузилган шартномалар ва шартномаларга қўшимча битимлар билан ишлаш автоматлаштирилади:

1)         лизинг шартномаси;

2)         олди-сотди шартномаси;

3)         суғурта шартномаси;

4)         кредит ва қарз шартномаси;

5)         берилган қарзлар шартномаси.

 

  1. Барча шартномалар бўйича тўловлар жадвали автоматлаштирилган ҳолда юритилади.
  2. Лизинг фаолияти билан боғлиқ барча асосий операциялар автоматлаштирилади:

1)         киримни ҳисобга олиш ва лизинг предметини лизинг олувчига топшириш;

2)         киримни ҳисобга олиш ва кредит ва қарзлар бўйича тўлаш;

3)         лизинг олувчидан олинган киримни ҳисобга олиш  (аванс киримлари, лизинг бўйича тўловлар);

4)         таъминотчилар билан ҳисоб-китобни амалга ошириш  (аванс тўловлари, таъминотчилар билан ҳисоб-китоб).

  1. Бир турдаги операцияларни автоматлаштириш:

1)         тўловларнинг тасдиқланган жадвали бўйича ҳужжатларни шакллантириш;

2)         пеняни ҳисоблаш;

3)         кредит шартномалари бўйича фоизларни ҳисоблаш.

  1. Лизинг фаолияти бўйича турли тарздаги тўла-тўкис бошқарув ҳисоботларини олиш:

1)         лизинг портфелининг таҳлили;

2)         кредит портфелининг таҳлили;

3)         суғурта портфелининг таҳлили;

4)         гаров дафтарининг таҳлили;

5)         лизинг тўловлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг режали-аниқ таҳлили.

  1. Регламентли бухгалтерия ҳисоботининг шаклланиши.

 

             ИСУП «ЛИЗИНГ» нинг асосий техник ва ахборотлаштириш талабларга мослиги:

Тизим замонавий технологияларга асосланган, замонавий саноат платформаларида (ОС, СУБД) қурилган, қулай, ошкора ва масштабланувчи тизимларда амалга ошириш имконига эга.

  • Тизим маълумотларнинг ягона маълумотлар базасига эга ва янгидан ишлаб чиқарилган автоматлаштирилган тизимларда кейинчалик ривожланиш имконига эга.
  • Тизим ўзаро боғлиқ дастурий модуллар, уч даражали архитектурада амалга ошириладиган (“нозик мижоз”) ва реал вақт бирлигида, On-Line режимида ишловчи дастурлардан иборат.
  • Тизим маълумотларни рухсат этилмаган кириш, ўзгаришлар ёки маълумотларнинг йўқолишидан муҳофаза қилади.
  • Тизим кўп фойдаланувчилар учун кеча-кундуз тўхтамасдан (24/7) ишлайди.
  • Тизим турли шакллардаги ҳисоботларни (функционал ҳисобот, назорат учун ҳисобот, аналитик ҳисобот) шакллантиришни назарда тутади.

 

         ИСУП «ЛИЗИНГ» ни жорий этиш  орқали компания эга бўладиган устунликлар:

Лизинг хизматлари кўрсатишда ликвидликни сақлаш, хавф-хатарни диверсификациялаш, тўловлар тўланиши, лизингни қайтариш ва белгиланган нормаларга амал қилишда мавжуд ресурсларни жойлаштириш йўли билан юқори даромадни таъминлаш.

  1. Компания учун маъқул бўлган лойиҳаларни хавф-хатардан сақлаш ва даромад келтириш  даражасини таъминлаш.
  2. Лизингни молиялаштиришнинг асосий принциплари – қоидалари – қайтарилиш, муддатлилик, таъминланганлик ва тўлов қобилиятига амал қилиш устидан назоратни кучайтириш.
  3. Тўловлар йиғиндисини ошириш ва инвестицияларни қайтариш.
  4. Таваккалчиликни бошқариш бўйича назорат воситаси ва процедураси - тартибини автоматлаштириш.
  5. Потенциал лизинг олувчилар учун лизингга киришнинг энг қулай шароитларини яратиш.
  6. Компания мижозларига ҳар томонлама қулай ва сифатли хизмат кўрсатишнингошиб бориши.
  7. Лизинг лойиҳаларининг хизмат кўрсатиш технологик жараёнларида банд бўлган менеджерларнинг жамоавий ишларининг самарадорлиги ва компаниянинг барча даражадаги менеджерлари меҳнат унумдорлигини ошириш.
  8. Лизингни лойиҳалаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда компаниянинг бошқарув органлари, менеджерлари ўртасида масъулият ва ваколатларнинг тақсимланиши.
  9. Компаниянинг етакчи менеджерларини он-лайн тартибда лизинг лойиҳаси ҳужжатларига киришини таъминлаш мақсадида марказлашган ягона маълумотлар базасини яратиш.
  10. Тузилган шартномалар бўйича тўловнинг аниқ вақти, тартиби тўғрисида тезкор равишда маълумотлар олиш.
  11. Ҳисоботлар тақдим этилиши муддатларини қисқартириш.