ЖКХ

Мақсад

 

            «ХУЖМШ ДК» тизими хусусий уй-жой ширкатлари фаолиятини ҳисоб-китобини юритишни автоматлаштириш учун мўлжалланган:

  • ХУЖМШ мол-мулкини техник ҳисобга олишни юритиш (мулкдорларнинг турар жойлари ҳақида маълумотлар, ХУЖМШ га ўрнатилган коммунал жиҳозлар ҳақида маълумотлар (лифтлар ва ҳ.к.);
  • Молиявий ҳисобот юритиш (турар жой мулкдорларидан келиб тушган молиявий маблағлар,  ХУЖМШ нинг жорий харажатлари ҳисоби);
  • Бино, иншоот, узатма асбоблар, квартал ичидаги ва подъезд йўллари, лифтларни жорий ва капитал таъмирлаш, бино ва иншоотларни техник жиҳатдан жиҳозлаш, ХУЖМШ га қарашли ҳудудни ободонлаштириш учун иш ва хизматларга кетган маблағларни ҳисобга олиш.

 

Тизимдан фойдаланишда эришиладиган мақсадлар

  • Уй-жой мулкдорлари ҳақидаги ягона марказлашган базани тузиш ва юритиш;
  • Уй-жой тўловларини оператив назорат қилиш ва қарздорларни аниқлаш ;
  • Молиявий банк операциялари ва дебитор-кредитор қарздорликни ҳисобга олиш;
  • Ходимларнинг маълумотларни қўлда ёзишга кетган вақтини қисқартириш;
  • Маълумотлар ишончлилигини ошириш ва сақланишини таъминлаш.

 

     «ХУЖМШ ДК» тизими ХУЖМШ фаолияти бўйича маълумотларни юритиш ва сақлашни таъминлайди, маълумотларни таҳлил қилиш учун минимал вақт ва меҳнат ресурслари жалб қилинишини, ҳамда оператив қарорлар қабул қилиш имконини беради.

 

  «ХУЖМШ ДК» таркибидаги модуллар вазифаси

 

Лойиҳа қарорлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан қабул қилинган ва тизимни масштаблаш имкониятига эга бўлиш учун тизим модул принципи асосида амалга оширилади. 

Тизим қуйидаги асосий модуллар компонентларидан иборат:

  • ХУЖМШ маълумотларини юритиш (ХУЖМШ паспорти);
  • Уй-жой мулкдорларининг шахсини ҳисобга олиш;
  • Ширкат аъзоларининг мажбурий ойлик тўловларини ҳисобга олиш;
  • «Қарздорлар ведомостлари» бўйича қарздор шахсларни аниқлаш ва шакллантириш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ олиб бориладиган ҳисоботлар пакетини юритиш: ХУЖМШ фаолияти акс этган солиқ органларига тақдим этиладиган ҳисоботлар, туман статистика бўлимига тақдим этиладиган ҳисоботлар,   халқ банкига тақдим этиладиган  жамғариб бориладиган пенсия тизими бўйича ҳисоботлар.

Уй-жой мулкдорлари ширкатини ҳисобга олиш фойдаланувчига Уй-жой мулкдорлари ширкати ҳақида Маълумотлар Базасини (ХУЖМШ МБ) яратиш ва вазифасига кўра ойлик мажбурий тўловлар  ҳисобини таъминлаш, Маълумотлар Базасида тўловларни ҳисоблаш ва қайд қилиш, ХУЖМШ бухгалтерия ҳисобини  «Главная книга – Бош дафтар»да юритиш имконини беради.  

 

Тизимнинг архитектура жиҳатидан тузилиши

 

Тизимнинг архитектура тузилишининг асоси ва ишлаш жараёни уч даражали Мижоз-Сервер архитектураси саналади ва маълумотларни ишлаб чиқиш, уларни марказлашган ҳолда йиғиш (сақлаш) қоидалари ҳисобланади.

«ХУЖМШ ДК»  тизими реал вақт бирлигида, On-Line режимида ишлайди.

Тизимнинг функционал чизмаси

 

расм

 

 «ХУЖМШ ДК» тизимининг афзалликлари

 

  • Тизимнинг барқарор ва ишончли ишлаши;
  • Маълумотларнинг сақланиши ва бехатарлиги;
  • Содда ва тушунарли интерфейс;
  • Чекланмаган миқдорда иш жойларига уланиш имконияти;
  • Фойдаланувчилар ҳуқуқини созлаш учун қулай тизим. Дастурнинг ҳар қандай модулига ҳар бир иш жойидан чиқиш имкони бор, дастурга кириш фойдаланувчи ҳуқуқига боғлиқ равишда интерфейс менюсига мувофиқ амалга оширилади;
  • Дастур компьютерга нисбатан энг кичик талабларни қўяди. Дастурни ўрнатиш учун қўшимча пулли дастурий таъминот талаб қилинмайди;
  • Оптималлаштириш – қулай шароитлар танлаш, масштаблаштириш, янги функциялар – вазифалар билан тўлдириш имконияти мавжуд;
  • Қидирув модули фойдаланувчиларни маълумотлар билан таъминлайди.

 

 «ХУЖМШ ДК» тизимининг ўзига хос томонлари

 

Ҳисобни олиб бориш ва ҳисоботларни юритишнинг амалий тизими  ҳар ёқлама маълумотларга эгалиги билан ажралиб туради, бу эса ундан турли ХУЖМШ фаолияти ва ишлаб чиқаришнинг барча спектрларида ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланишни тавсия этади. 

Тизим шундай лойиҳалаштирилганки, тизим ҳар бир ХУЖМШ ни рўйхатга олишда виртуал сейф кўринишидаги  маълумотлар сақланадиган жойдан иборат, гарчи барча маълумотлар марказлашган ягона маълумотлар базасида сақланса ҳам унга кириш муаллифлаштирилган ва мувофиқ равишда ҳимояланган;

Келажакда халқ хўжалигининг муҳим ва ривожланган соҳаларида, хусусан, уй-жой коммунал хизматларида амалий жиҳатдан ҳисобга олиш ва ҳисоботларни бир жойга тўплаш ушбу лойиҳада  тизимнинг мустаҳкамлигини  таъминлаган.

Тизим  ҳисобга олиш ва ҳисоботларни юритишда зарур бўлган ҳуқуқий ва меъёрий маълумотлар базасининг долзарб модулларидан иборат бўлиб, булар ХУЖМШ фаолиятини йўлга солишда катта аҳамият касб этади.