СУП «Fido-business suite»

Вазифалар

Корхонани бошқарув тизими - «Fido Business Suite» корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини автоматлаштириш учун мўлжалланган, шу жумладан:

  • корхонанинг барча таркибий бўлимларини қамраб олган ягона ахборот муҳитини яратиш ва ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини юритиш;
  • бир нечта Бош китобларни юритиш имконига эга бўлган ягона маълумотлар базасидаги бухгалтерия ҳисобини автоматлаштириш;
  • бутун корхона учун ягона ҳисобланувчи, мураккаб кўп табақали тузилмага эга бўлган ҳисоблар режасини шакллантириш;
  • корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини марказлаштирилган бошқарувини атоматлаштириш ва назорат қилиш;
  • корхонанинг кредиторлик ва дебиторлик қарзлари ҳисобини автоматлаштириш;
  • корхонанинг асосий воситалари ва номоддий активлар ҳисобини автоматлаштириш;
  • ходимларни бошқаруви ва иш хақини ҳисоблашни автоматлаштириш;
  • заҳиралар бошқарувини автоматлаштириш;
  • харидлар бошқарувини автоматлаштириш;
  • бюджетни таъминлаш бошқарувини автоматлаштириш;
  • маркетинг бошқарувини автоматлаштириш;
  • корхонанинг сарфлари ва операцион харажатлари ҳисобини автоматлаштириш;
  • зарурий ҳисоботларни шакллантириш жараёнини автоматлаштириш;
  • таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш жараёнини автоматлаштириш. 

Ҳал қилинувчи масалалар

            Лойиҳани амалга ошириш натижасида қуйидаги асосий мақсадларга эришилди:

  • корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятининг марказлаштирилган бухгалтерия ҳисоби;
  • корхона ресурсларини мосланувчан, самарали ва оператив бошқарувини таъминловчи ҳисоблар режасининг турли қисмлари бўйича корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятига тегишли таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш;
  • барча табақадаги бошқарув ходимларини тўлиқ ва ўз вақтида ахборот билан таъминлаш;
  • алоҳидаги таркибий бўлинмалар ҳамда бутун корхона бўйича пул ва товар-моддий ресурслари оқими бўйича долзарб ахборотга тез эга бўлиш;
  • стандарт ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантиришга сарф бўладиган вақтни қисқартириш;
  • ҳисобот даврларини ёпиш учун кетадиган вақтни қисқартириш;
  • алоҳидаги таркибий бўлинмалар учун, ҳамда бутун корхона  учун, балансининг мужассамлаштириш ва шакллантириш учун кетадиган вақтни қисқартириш;
  • БХМСга кўра меъёрий ҳисоботларни шакллантириш ва қабул қилиш;
  • ҳисоб объектлари орасидаги алоқаларни сақлаб қолиш;
  • маълумотни иккиламчи киритилишини олдини олиш;
  • корхона бюджетига мувофиқ маблағларни ишлатилиши устидан марказлаштирилган назорат олиб бориш;
  • дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлари устидан марказлаштирилган ҳисоб олиб бориш;
  • харажатларни марказлаштирилган назорати ҳамда самарасиз ва юқори харажатли харидларнинг олдини олиш;
  • заҳираларни бошқариш ва уларнинг оқимини назорат қилиш;
  • тайёр маҳсулотни сотуви устидан марказлаштирилган бошқарув;
  • маълумотларни ишлатишга қаратилган ходимларнинг қўл мехнатига кетадиган вақтини қисқартириш;
  • ахборот тизимини таъминлаш учун кетадиган одам ва молиявий ресурсларни қисқартириш;
  • ахборот тизимининг мустаҳкамлик даражаси ва мобиллигини ошириш;
  • маълумотларнинг ишончлилик ва хавфсизлик даражаларини ошириш.

Таркиб:

 Ташкилий тузилма модули

  •    “Бош китоб модули
  •    “Контрагентлар билан ҳисоб-китоб” модули
  •    “Пул маблағларини бошқариш модули
  •    “Асосий воситалар модули
  •    “Заҳираларни бошқариш модули
  •    “Харидни бошқариш модули
  •    “Сотувни бошқариш модули
  •    “Ходимларни бошқариш модули
  •    “Иш ҳақи модули

 Ташкилий тузилма модули

 Исталган иерархик тузилма кўринишига келтирилган, исталган миқдордаги бўлимларга эга ташкилотнинг кўп даражали ташкилий тузилмасини яратиш имконини беради.

 “Ташкилий тузилма” модули зарур бўлган ташкилотлар ва бўлинмалар, мамлакатлар, вилоятлар ва туманлар маълумотномаларини юритишни таъминлайди.

      “Ташкилий тузилма” модули қуйидаги асосий функцияларга эга:

  • ташкилот ва бўлимларнинг ташкилий тузилмаларини юритиш;
  • ташкилот даражасидаги турли функцияларни ишлатиш имконини аниқлаб берувчи классификаторлар билан ишлаш (мисол учун, мунтазам гуруҳни юритиш);
  • мамлакатларга оид маълумотномани юритиш;
  • вилоятларга оид маълумотномани юритиш;
  • туманларга оид маълумотномани юритиш.

“Ташкилий тузилма” модули “Бош китоб” ҳамда “Ходимларни бошқариш ” модуллари билан ўзаро чамбарчас боғлиқ.

 “Бош китоб” модули

“Бош китоб” модули - «Fido Business Suite» тизимининг марказий модули.

“Бош китоб” модули — синтетик ҳисоб қуроли; бу ерда бирламчи бухгалтерия ҳисоби ва бошқа манбаларнинг барча тизимларидаги хўжалик операцияларига тегишли малумотлар тўпланади ва шу маълумотлар асосида корхона фаолияти тўғрисида йиғма молиявий ҳисобот шаклланади.

 Интеграцияланган Бош китоб архитектураси бухгалтерлик маълумотларининг тўлиқлиги ва ишончлилигини кафолатлайди, маълумотлар устидан керакли бўлган назоратни таъминлайди. Модул воситалари барча бўлинмалардаги Бош китобдаги маълумотлар базасини бир вақтнинг ўзида олиб борилишини таъминлайди.

“Бош китоб” модули корхонанинг бухгалтерлик ҳисоби моделига бўлган талабларнинг юқори даражада акс эттириш мақсадида ҳисоблар режа тузимига бўлган корхонанинг барча талабларини ҳисобга олади. Тегишли ҳисоб тузимини ишлатиш орқали, бухгалтерлик ҳисобининг регистрларидан ташқари, ҳисоблар режасини мослаштиришда фойдаланувчи томонидан аниқланадиган таҳлилий ҳисоб регистрини ташкил қилиш мумкин. Бу Модул Бош китобдаги маълумотни керакли бўлган аниқлик даражасини таъминлайди.

“Бош китоб” модулида бюджетни амалга оширишни шакллантириш ва назорат функциялари ўз ўрнини топган. Бюджет маълумотлари тўғридан тўғри қўл орқали киритилиши, ҳамда ташқи электрон жадваллардан юклаб олиниши мумкин.  

 Глобал мужассалаштириш функцияси хўжалик фаолиятининг исталган йўналиши бўйича, исталган бўлимда ва исталган аниқлик даражасида, мужассамлаштирилган ахборот олинишини таъминлайди.

“Бош китоб” модулининг асосий имкониятлари:

  •  ўтказмалар ёзуви учун кўп даражали ҳисоблар режасини таъминлаш;
  •  ҳисоблар режаси бу ўтказмаларни шакллантириш учун «Fido Business Suite» тизимининг барча модуллари томонидан қўлланиладиган умум тизимий маълумотномадир.
  •  намунали операцияларни мослаштириш;
  •  алоҳида ҳисоблар учун қўшимча таҳлилий белгиларни мажбурий ишлатилиши белгиланган бўлиши мумкин — булар «контрагент ташкилот», «хизматлар турлари» ва ҳ.к.;
  • хўжалик операцияларини мослаштириш;
  • ҳисобот даврларини аниқлаш;
  • валюта курсларини ҳисобга олиш;

           тизим ўтказмаларни киритишнинг турли усулларини таъминлайди:

  • «Fido Business Suite» тизимидаги бошқа модуллардан ўтказмаларни импорт қилиш ва бу ўтказмаларда “Ўтказма – Операция – Ҳужжат” алоқаси сақлаб қолинишини таъминлайди;
  • келишиган форматда ўтказмали файлларни тайёрлаш йўли орқали ўтказмаларни исталган бошқа дастурий нимтизимларидан импорт қилиш;
  • “Бош китоб” модулида “Ўтказма – Операция – Ҳужжат” алоқасини сақлаб қолган холда хўжалик операциялари ва ўтказмаларни қўл билан киритиш ва таҳрир қилиш;
  • таҳлилий белгилар асосида аниқ таҳлил имконига эга, ҳисоблардаги сальдо ва айланмаларни автомат тарзда ҳисоблаш (улар ишлатиладиган ҳисоблар учун);
  • фаолият кўринишлари бўйича молиявий даврни якунлаш ва ташкилотнинг якуний молиявий натижасини ҳисоблаш жараёнини автоматлаштириш — мослаштирилаётган намунали операциялар механизми ёрдамида;
  • функционал ва хорижий валютада бутун ҳисоблар режаси ёки унинг бир қисми бўйича стандарт ҳисобот шаклларини автоматик тарзда шакллантириш (айланма-сальдо ҳисоботлари, Бош китоб, ордер-журналлари, ўтказмаар бўйича намунавий танловлар ва ҳ.к.);
  • стандарт ва таҳлилий ҳисоботни таёрлаш ва тақдим қилиш;
  • регламентлаштирилган қонуний ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилиш.

    Холдинг ва корпорациялар учун имкониятлар

“Бош китоб” модули, кўп филиалли ва/ёки кўп бўлимлара бўлган корхоналар, “холдинг” туридаги корхоналарнинг мужассамлаштирилган молиявий ҳисоботи учун маълумотларни тайёрлашни бой имкониятларини ўз ичига олади:

  •   холдингнинг бирлаштирилган кўп даражали ҳисоблар режасини юритади;
  • ҳисоботларни бирлаштирилган гуруҳлар ҳамда алоҳида компаниядан олиш имконига эга бўлган холда компаниялар гуруҳи бўйича молиявий ҳисобни юритиш;
  • чиқариб ташловчи операцияларни юритиш жараёнини автоматлаштириш (ички гуруҳий қарзлар, ҳисоб-китоблар, сармоялар, фойда ва ҳоказоларни ёпиш) — мослаштириладиган намунали операциялар ёрдамида;
  • холдинг-ташкилотнинг мужассамлаштирилган молияий ҳисоботини тузиш (ҳар бир юридик шахс ва филиаллар молиявий маълумотлари ва ҳисоботини мустақил таҳлил қилиш имкони билан);
  • холдингнинг филиал ва юридик шахслари бўйича молиявий ахборотлардан фойдаланиш имконини чеклаш.

Бюджет ишлатилишини назорат қилиш имкониятлари

“Бош китоб” модули бюджет ишлатилишини назорат қилиш функциясини қўшиш имконига эга.

Бюджет кўрсатгичлари турли усуллар ёрдамида шаклланиши мумкин: қўл орқали; Бош китоб маълумотлари асосида, автомат тарзда; Microsoft Excelдан маълумотларни импорт қилиш орқали. Тизимдаги бюджетни бажарилишини назорат қилишни махсус шакллар ва ҳисоботлар ёрдамида амалга ошириш мумкин.

  • корхона бюджети ва харажатлар сметасини шакллантириш;
  • молиявий режани шакллантириш учун бюджет ва молиявий мажбуриятлар асосида ҳисоботларни қуриш имконига эга бўлиш;
  • молиявий мажбуриятлар рўйхатида мажбуриятларни аниқлаш асосида молиявий режани шакллантириш имконига эга бўлиш;
  • ташқи жадваллардан молиявий режани импорт қилиш имконига эга бўлиш;
  • молиявий режани ишлатишни автоматлаштирилган назорати;
  • тўлов топшириқномаларини киритиш жараёнида ёки тасдиқлашда тўлов ҳужжати суммасини молия режаси қаторлари билан солиштириш имконига эга бўлиш;
  • молиявий режани бажариш бўйича ҳисоботларни олиш имконига эга бўлиш;
  • алоҳида ташкилот ёки ташкилотлар гуруҳи чегарасида харажат бюджетини марказлаштирилган ҳисоби;
  • харажат, харид ва тўловлар бюджетларининг шакллантирилган моделининг бор бўлиши;
  • ташқи манбалардан бўлинмаларнинг бирламчи харажатлар сметаларини олиш имконига эга бўлиш;
  • харажатлар турлари бўйича харажатлар умумий реестрини автомат тарзда шакллантириш;
  • харажатлар бюджетига мослгини таъминлаш учун бирламчи ҳужжатларни автоматлаштрилган назорати (аризалар, буюртмалар, шартномалар);
  • бирламчи ҳужжатни киритш босқичида харажатлар тури бўйича харидларни бюджетга тўғри келишини назорат қилиш;
  • бирламчи ҳужжатни тасдиқлаш босқичида харажатлар тури бўйича харидларни бюджетга тўғри келишини назорат қилиш;
  • филиаллар харажатлари турлари бўйича харидларни бюджетга тўғри келишини тақсимланган холда назорат қилиш;
  • бюджетни бажариш натижалари бўйича ҳисоботлар борлиги.

 

“Бош китоб” модули «Пул маблағларини бошқариш», «Контрагентлар билан ҳисоб-китоб», «Асосий воситалар», «Харидларни бошқариш», «Заҳираларни бошқариш», «Иш хақини ҳисоблаш» модуллари билан ўзаро чамбарчас боғлиқ.

«Контрагентлар билан ҳисоб-китоб» модули

 Корхонанинг барча контрагентлар, сотиб олувчилар ва етказиб берувчиларни ўз ичига олган холда, улар билан ҳисоб-китибни юритиш қуроли ҳисобланади.

Сотув ва харид жараёнларида, чиқарилган ҳисоб-фдалолатномауралар билан ишлаш операциялари, етказиб берувчилар биан ҳисоб-китоб, солиқларни ҳисоблаш, ташқарига чиқарилаётган маҳсулот тўловлари, киримни тасдиқлаш ва келиб тушган пул маблағларини акс эттириш кабиларни айланма элементларини автоматлаштириш, етказиб бериш ва сотув цикллари вақтларини анча қисқайтиради, берилган жараёнларни бошқариш бўйича административ харажатларни камайтиради.

Мазкур Модул маблағларни ишлатилишини қаттиқ молиявий назорат қилинишини таъминлайди, буюртмадан бошлаб пул маблағлари келиб тушишига қадар операцияларни автоматлаштиради.

Модул хўжалик шартномалар ҳисобини рўйхатга олиш ва олиб бориш имконини беради. Бунда шартнома шартларига асосан ҳисоб-фдалолатномаураларини чиқариш ва тўлов ҳужжатларини чоп этиш имкониятлари кўзда тутилган. Ҳисоблар ва ҳисоб-фдалолатномаураларини тақдим қилиш жараёнини автоматлаштириш, уларга мос келадиган ўтказмаларни автомат тарзда йиғиш имконини беради.

Модул стандарт ҳисоб-фдалолатномауралари, тўғрилаш, чегирмалар ва бошқа киримларга тегишла солиқларни ҳисоблаш имконини беради. Модул, сотувнинг ҳар бир жараёни учун, фойда ва харажатлар ҳисоби бўйича бухгалтерлик ўтказмаларни автоматик тарзда яратади ва белгиланган қоидалар бўйича солиқ миқдорларини аниқлайди.

Модул тўловларни бажарилишини бошлаш ва кузатиб боришни битта марказлаштирилган жойдан олиб бориш имконини беради. Умуман Модул воситалари такрорий ва тасдиқланмаган тўловлар олдини олади.

«Контрагентлар билан ҳисоб-китоб» модули контрагентлар ягона майдонини бошқариш учун барча стандарт функцияларни тақдим қилади. Шунингдек Модулда, контрагентлар маълумотномасида ахборот такрорланиши олдини олиш мақсадида, контрагентларни тўплаш/ажратиш функциялари келтирилган.

Модул «Контрагент – Шартнома – Ҳужжат – Хўжалик операцияси – Бухгалтерия ўтказмаси» алоқасини таъминлайди. Бу ўз навбатида белгиланган таҳлил ўтказилиши ва “Бош китоб” модули билан узвий боғлиқликни таъминлайди.

Қуйи тизимнинг асосий функция ва имкониятлари:

  • банкларнинг ягона маълумотномасини олиб бориш;
  • контрагентлар ягона маълумотномасини олиб бориш;
  • конрагентлар билан шартномаларни олиб бориш ва ҳисоблаш;
  • бирламчи ҳужжатларни шакллантириш ва улар билан ишлаш;
  • солиқларни ҳисоблаш ва солиқ ҳисоботи;
  • кўп валютали ҳисоб, курс ва миқдорий фарқларни автомат тарзда ҳисоблаш;
  • тўловларни автомат тарзда тўплаш;
  • ҳисоб-фактураларини автомат тарзда тўплаш;
  • стандарт ва таҳлилий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилиш;
  • регламентлаштирилган қонуний ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим қилиш;
  • бухгалтерлик ўтказмаларни шакллантириш ва “Бош китоб” модулига ўтказиш.

 Етказиб берувчилар ва харидорлар билан ҳисоб-китоб операцияларининг ҳисоби

Аслида, ҳисоб-фактуралар сотув шартномаларидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади ёки қўлда рўйхатга олинади. Улар тизимда бирламчи ҳужжатлар сифатида мавжуд бўлади. Ўтказмаларни шакллантириш ҳисоб-фактурани тузиш усулига боғлиқ бўлмаган холда, ҳисоб қоидаларига мос равишда автомат тарзда амалга оширилади. Кейинчалик уларни ташкил қилинган ўтказмалар ва пайдо бўлган жойларига асосан таҳлил қилса бўлади.

Ҳисоб-фактуралари исталган валютада тузилиши мумкин. Тизим миқдорларни валюта ҳисобига автоматик тарзда ўтказилишини таъминлайди. Ташкил этилган ўтказмаларда маблағ ҳисоб-фактура валютасида, бўлинган қарздорлик суб-ҳисобварақлари бўйича сальдо шакллантирувчи курс билан сақланади.

Модулда қуйидаги функциялар таъминланган:

  •           етказиб берувчилардан мустақил ҳолда ҳисобварақларни боғланмаган равишда киритиш, кейинчалик нархларни кирим ордерлари ва бажарилган ишлар далолатномаларига киритиш (бахолаш операцияси);
  •            кирув ордерлари ва бажарилган ишлар далолатномалари асосида етказиб берувчилар ҳисобварақларини мустақил равишда киритиш;
  •            аниқ бирламчи ҳужжатларгачи бўлган қарздорликлар пайдо бўлиши муддатлари ва миқдорларни таҳлил қилиш асосида дебиторлик ва кредиторлик карздорликлари хақида маълумот олиш имконига эга бўлиш;
  •            давр охирида валюта фарқлари, қайта ҳисоби асосида ўтказмаларни автоматик тарзда шакллантириш;
  •            жўнатиш ҳужжати ёки бажарилган ишлар далолатномалари асосида харидорга ҳисоб-фдалолатномаурани автоматик тарзда шакллантириш;
  •            барча керакли бўлган бирламчи ҳужжатларни чоп этиш усулларини мослаштириш имконига эга бўлиш (накладной, ҳисоб-фактура, жўнатишга буйруқ).

 

ҚҚС ҳисоби ва Харид ва Савдо Китобларини юритиш:

  •            етказиб берувчининг ҳисоб-фактуралари бўйича ҚҚСни ҳисоблаш, амалий ҳисоб асосида бюджетга ҚҚСни автоматик тарзда тақдим қилиш;
  •           кирув ва чиқув ҳисоб-фактураларини рўйхатга олиш журналини юритиш;
  •           тизимдаги мавжуд бўлган тўлов ҳужжатлари, ҳисоб-фактуралари, олдиндан тўловлар учун ҳисоблар ва бажарилган операциялар, кредиторлик ва дебиторлик операцияларини таққослаш асосида сотув ва харид китобларини автоматик тарзда шакллантириш. («боғлаш» операцияси);
  •           сотув ва харид китобларига қўшимча вароқларни автоматик тарзда шакллантириш;
  •           бирламчи ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқига ишончномани автоматик тарзда шакллантириш.

«Солиштириш далолатномаси» билан ишлаш

Модул ташкилотлардан ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини исталган даврдаги валюта ҳисобида, исталган валютада ва исталган курсда олиш имконини беради:

  •            контрагентлар билан солиштириш далолатномасини автоматик тарзда тўплаш ва чоп этиш;
  •            солиштириш статусини кузатиб бориш: «конрагентга юборилди», «конрагент томонидан тасдиқланди», «конрагент томонидан рад этилди»;
  •            олдинги тасдиқланган солиштиришдаги маълумотни навбатдаги солиштиришда ҳисобга олиш.
  • Етказиб берувчилар билан шартномани ҳисобга олиш функцияси
  •            алоҳидаги ташкилот ёки ташкилотлар гуруҳи чегарасида етказиб берувчилар ва харидорлар билан шартномаларни автоматик тарзда ҳисобга олиш;
  •            ҳужжатга боғлантирилган маблағларни назорат қилган ҳолда, шартнома ва шартнома босқичига ҳужжатларни автоматик тарзда боғлаш;
  •            шартномага боғлантирилган барча ҳужжатларни кўриш имконияти;
  •            барча босқичларда шартнома бажарилишини маъсул бажарувчилар томонидан назорат қилиш;
  •            шартнома бўлимлари бўйича етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб бўйича сальдони олиб бориш имконияти.

 

Турли юридик шахслар операцияларини ягона маълумотлар базасида ҳисоблаш:

  •          холдинг ёки мустақил компания филиаллари - юридик шахслари учун контрагентлар билан ҳисоб-китобларни олиб бориш ва ягона маълумотлар базасида керакли бўлган ҳисоботларни тузиш (филиал ҳамда холдинг миқёсида) имконияти;
  •            турли юридик шахслар (филиаллар) ходимлари учун  ахборот олишга рухсатни чеклаш.

 

«Контрагентлар билан ҳисоб-китоб» модули «Бош китоб», «Харидларни бошқариш», «Заҳираларни бошқариш», «Пул маблағларини бошқариш» модуллари билан чамбарчас боғлиқ.

 

Пул маблағларини бошқариш модули

 

Банк ҳисобварақларидаги ва кассаларидаги пул маблағларини оқимини хисоблаш қуролини, ҳисобдорлик шахслар билан турли кўринишдаги қарздорликлар ва операцияларни акс эттиради.

“Пул маблағларини бошқариш” модули банкдаги ҳисобварақлар, валюта ва махсус ҳисобварақларида ҳисобларни олиб бориш имконини беради.

Модул банк кўчирмаларини  қўлда ҳамда автоматик тарзда киритиш, ва тизимдаги маълумотлар билан таққослаш имконини беради.

“Пул маблағларини бошқариш” модулининг асосий функциялари қуйидагича:

- кўрсатилган валюталарда исталган миқдорда ҳисобварақларига эга бўлиш;

- банк кўчирмаларини юритиш, кўчирмалар бўйича назорат маблағларини ҳисоблаш, ҳужжатлар фарқини назорат қилиш:

  • банк кўчирмасини қўлда киритиш ва таҳрир қилиш;
  • банк кўчирмаси сатрларини солиштириш;
  • банк кўчирмасини таҳрир қилиш ва хатоларини назорат қилиш;
  • банк кўчирмасини автоматик тарзда киритиш;

- намунали операциялар бўйича ўтказмаларни шакллантирган холда, тўлов ҳужжатларини тарқатиш;

- ҳисоблов ва депозит ҳисобварақлари бўйича операцияларни функционал ва чет эл валютасида ҳисобга олиш - кирув ва чиқув тўлов топшириқномаларини қўлда ва автомат тарзда «Банк-Мижоз» тизими билан мужассамланган ҳолда киритиш;

- валютадаги банк ҳисобварақларини автоматик тарзда қайта баҳолаш;

- бухгалтерлик ўтказмаларини шакллантириш ва Бош китоб модулига ўтказиш;

- исталган давр бўйича ҳисобварақларидаги қолдиқ ва айланмалар асосида

тезкор ва таҳлилий хабарларни шакллантириш;

- пул операциялари бўйича ҳисобот - Microsoft Excel форматидаги иш китоблари кўринишида шакллантириладиган бухгалтерлик ва таҳлилий стандарт ҳисоботларни мавжудлиги.

 

Ҳисобдор маблағларини ҳисобга олиш

- аванс ҳисоботларни киритиш ва чоп этиш;

- ҳисобдор маблағлар ишлатилиши йўналишидан келиб чиққан холда ўтказмаларни автоматик шакллантириш;

- ҳисобдор шахслар қарздорлигини валютада қайта баҳолаш;

- бюджет чегарасида ҳисобдор маблағлар харажатларини назорат қилиш имконияти.

 

Касса операцияларини ҳисобга олиш

- кўрсатилган валютада исталган сондаги кассаларни юритиш, мақсадли йўналтирилган шифрлар бўйича операциялар ва қолдиқларни хисобга олиш;

- касса операцияларини (касса бўйича пул маблағларининг оқими) функционал ва хорижий валютада ҳисобга олиш;

- кирим ва чиқим касса ордерлари, касса китобига илова варақлари, кассир ҳисоботлари, таҳлилий маълумотларни чоп этиш.

 

“Пул маблағларини бошқариш” модули «Бош китоб», «Харидларни бошқариш», «Заҳираларни бошқариш», «Контрагентлар билан ҳисоб-китоб» модуллари билан чамбарчас боғлиқ.

 

Асосий воситалар модули

Асосий воситалар, номоддий активлар ва тугалланмаган қурилишларни ҳисобга олишнинг мажмуали дастурий ечимидир. Кўрсатилган барча турдаги активларнинг тезкор ва бухгалтерлик ҳисобини олиб боришга мўлжалланган. Модул солиқлар тўлови ва бухгалтерия ҳисобининг оптимал стратегиясини таъминлайди.

«Асосий воситалар» модули асосий воситаларнинг бир неча реестрларини таъминлайди, шу билан бирга солиқ ва бухгалтерия ҳисоби учун. Солиқ хиоб-китоблари ва ҳисобот  функцияларини солиқ қонунчилиги талабларига мувофиқ холда мослаштириш мумкин. Солиқ ва бухгалтенрия ҳисоблари учун тизим исталган мавжуд амортизация усулларини, шунингдек амортизация чегирмаларини ҳисоблаш учун махсус ишлаб чиқилган формулаларни қўллаши мумкин. Бундан ташқари, модулда тугалланмаган қурилиш ва номоддий активлар ҳисобини олиб бориш мумкин.

«Асосий воситалар» модули мулк солиғи бўйича тўловларни оптималлаштириш имконини беради. Тизимда солиқ ҳисоби мақсадида чекланмаган миқдордаги мустақил китобларни аниқлаш ва амортизация чегирмаси учун энг оптимал ечимни танлаш мумкин.

«Асосий воситалар» модули таҳлилий ҳисоб функциясини таъминлайди. Асосий воситани содда кодировкалаш орқали, маъсул ходимни ва асосий восита объектини жойлашган жойини аниқлаш мумкин. Инвентаризация функцияси активларнинг даврий инвентаризациялашни ҳужжатлаштириш имконини беради. Тизим инвентаризациядан ўтган объектларни кўрсатади ва етишмовчи объектлар бўйича ҳисоботларни чиқаради.

«Асосий воситалар» модули активларнинг келиб тушган, чиқиб кетган, чиқариб ташланган объектлари ҳақида ҳисоботларни шакллантиради. Объектларга жавобгар бўлган ходимлар таҳлилий ҳисоб ахборотини вақтида ва аниқ олишлари мумкин.

«Асосий воситалар» модули тугалланмаган қурилиш объектларини бошидан ишга туширилишигача бўлган пайтгача бошқариш имконига эга. У лойиҳанинг бутун ҳаёт цикли давомидаги харажатларни ва бу харажатларнинг қурилиш тугалланганидан сўнг капитализациясини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш воситаларини тақдим қилади.

Модулнинг асосий функциялари:

- активлар билан операциялар (кирув, чиқув, кўчиш ва ҳ.к.);

- асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

- асосий воситалар ва номоддий далолатномаивлар реестирини юритиш;

- мулк солиғини ҳисоблаш;

- асосий воситаларни қайта баҳолаш;

- капитал киритмаларни ҳисобга олиш.

Модулнинг бошқа мухим томонлари:

- ягона маълумотлар базасида, турли юридик шахслар ёки йирик компанияларнинг мустақил филиаллари асосий воситалари ҳисобини юритиш;

- юридик шахслар (филиаллар) ходимларига ахборотга рухсат этилишини чегаралаш;

- бухгалтерлик ва солиқ қийматини алоҳида сақлаш ва автоматик шакллантириш имконияти. Бу меъёрий талабларга мувофиқ ҳолда асосий воситаларнинг солиқ ҳисобини олиб боради;

- солиқ ҳисобида акс эттириш учун доимий ва вақтинча фарқлар миқдорини шакллантирувчи ҳисоботлар мавжудлиги;

- аванс тўловларини ҳисобга олган ҳолда асосий воситалар қийматини валюта эквивалентида автоматик ҳисоблаш;

- ижара ускуналари ҳисобини мижоз ва инвентар рақамлар асосида олиб бориш;

- барча бирламчи ҳужжатларни шакллантириш (омборхонага кирув ордери, ҳисоб-фактура, ички кўчишлар учун ҳужжатлар, жўнатиш учун ҳужжатлар, ижара ускуналарини қабул қилиш ва ҳ.к).

- ҳисобнинг бирламчи шаклларини шакллантириш ОС6, ОС1; ОС 4 ва ҳ.к.;

- барча операциялар бўйича ўтказмаларни автоматик шакллантириш;

- асосий воситалар қийматини қайта баҳолаш имконияти;

- тугалланмаган ва фойдаланишга топширилмаган қурилиш объектлари бўйича қиймат ва харажат ҳисобини юритиш;

- асосий воситалар инвентаризацияси («Инвентаризация варақаси» ҳисоботи, объектлар инвентаризацияси учун керакли рўйхат);

- Харажатларга автоматик тақсимлаш ёки мослантириладиган алгоритм асосида келажак даврлар харажатлари ҳисоби;

  • Microsoft Excel формати жадваллари кўринишидаги стандарт таҳлилий, бухгалтерлик ва солиқ ҳисоботлари.

«Асосий маблағлар» модули «Бош китоб», «Заҳираларни бошқариш» модуллари билан чамбарчас боғлиқ.

 

Заҳираларни бошқариш модули

 

Товар-моддий бойликларининг (ТМБ) миқдорий (омборхона) ва қиймат (бухгалтерлик ва бошқарув) ҳисобини ҳал қилиш.

“Заҳираларни бошқариш” модули иш унумдорлигини оширади, омборхона харажатларини камайтиради, ҳисоб аниқлигини кучайтиради. Модул моддий заҳираларнинг барча тавсифларини таҳлил қилиш, унумли назорат ва моддий заҳиралар даражасини пасайтиришни таъминлайди.

Модулнинг асосий функция ва имкониятлари:

- Омборхона майдонини мукаммал тасвирлаш. Омборхона майдонини изоҳлайдиган, чексиз омбор таҳлилларини яратиш ва ишлатиш имконияти: қабул қилиш ва жўнатиш жойлари, бракка чиқариш жойлари, сифат назорати, ўтиш жойлари, стеллажлар, токчалар, ячейкалар, ерда сақлаш жойлари, комплектациялар, упаковкалар ва ҳ.к.

- Омборлар, маҳсулотлар, маҳсулотлар холати, тури ва киримларни миқдор белгилари классификаторларини юритиш:

  • маҳсулот позицияси, партияси ва омборхона бўйича бутун корхона учун ягона сақлаш жойи;
  • маҳсулотнинг инвентар, серия ва партия рақамларини назорат қилиш;
  • маҳсулотни сақлаш жойи, жойлашиши ва заҳиралар бошқаруви қоидалирини аниқлаш;
  • маҳсулот партияларини турли қисмларга бўлиш ва турли сақлаш жойлари бўйича уларни кузатиб бориш.

- Заҳиралар билан бўлган охирги операция даражасида заҳираларни реал вақтда ҳисобини юритиш.

- Статус, версия, партия, серия рақами, жойлашиши ва бошқа кўрсатгичлар орқали товар-моддий бойликларни мониторинг қилиш.

- Позицияларни ишлатилиши ва операциялар бўйича кундалик ҳисоботлар бўйича маълумотларни тақдим қилиш.

- Ҳар бир мувофиқ операция бўйича “Бош китоб” модули маълумотларини шаффоф янгилаш.

- Қабул, қайтарув, жой ўзгартириш, чиқариб ташлаш, топшириш ва ҳоказолар каби моддий заҳираларга тегишли операциялар.

- Бирламчи ҳужжатларни

Бошқа маҳсулотлар