ПК отпуска и расчет услуг

 Ишлаб чиқиш мақсадлари :

 Ягона марказлашган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш;

  • Истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга боғлиқ бўлинмалар мутахассисларини меҳнат унумдорлигини ошириш;
  • Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;
  • Ҳисобга олиш ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш жараёнларига боғлиқ операцион харажатларни камайтириш;
  • Мутахассисларни жамоа таркибида ишлашларининг даражасини ва унимдорлигини ошириш;
  • Тўловларни йиғиш ва инвестицияларни қайтарилиш даражасини ошириш;
  • On-Line-технологиялари асосида ҳисобга олиш ва истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилиш жараёнларини автоматлаштириш;
  • Маълумотларни очиқ бўлишлигини лозим даражага (стандартга) мувофиқ қилиб, тармоқ истеъмолчиларга ҳизмат кўрсатиш (сотув) компанияси ресурсларидан масофадан фойдаланиш имкониятини яратиш, ва шуни ҳисобидан истеъмолчиларни юксак равишда хабардор қилинишини таъминлаш;
  • Сотиш, хизмат кўрсатиш, тарқатиш фаолияти жараёнларини барча даражалар ва жойларда стандартлаштириш;
  • Реал вақт (-line) режимида тўлов, тармоқлардан узилиш, тузилган шартномалар ҳақида маълумотларни тезкор равишда олиш;
  • Ҳизмат кўрсатиш компаниясининг барча даражадаги бўлинмаларини назорат қилиш имкониятига эга бўлиш;
  • Чиқувчи хисоботларни топшириш муддатларини қисқартириш;
  • Бошқарувни тезкорлигини ва ишчанлигини жиддий равишда ошириш ва шу орқалик кўп масалалар бўйича қарор қабул қилиниши тезкорлигини таъминлаш. Ҳисобларни аниқ ва тартибга риоя қилинган холда олиб бориш натижасида вақт йўқотишлар камаяди ва хисобга олиш сифати ошиб боради.
  • Ахборотнинг электрон алмашувини тақсимланган инфраструктурасини жорий этиш ва ҳизмат кўрсатиш компаниясини турли бўлинмаларини биргаликдаги харакатини таъминлаш.

Ечиладиган вазифалар :

 Маиший ва юридик истеъмолчиларни шахсий карточкаларини юритилишини автоматлаштириш ва шу жараёнда мазкур карточкаларни туман даражасидаги корхоналарга бириктириш ҳамда комплекс ишлашига зарур бўлган барча реквизитларни кўрсатиш;

  • Тақдим этилган ресурслар учун маиший ва юридик истеъмолчилар томонидан қилинган тўловларни хисобга олиш ва ушбу ресурслардан фойдаланишни назорат қилиш жараёнларини автоматлаштириш;
  • Тўғри ва ўз вақтида тўловларни амалга ошириш учун шунга тегишли маълумотларни истеъмолчиларга беришни автоматлаштириш;
  • Хисобни ва хисоб асбобларини харакатланишини автоматлаштириш;
  • Норматив ёқотишлар ва етказиб берувчи қурилмалардаги амалий юкланишни инобатга олган холда корхона ва ташкилотларни тақсимловчи нуқталари ва подстанциялари бўйича истеъмол қилинган ресурслар балансини хисобланишини автоматлаштириш;
  • Истеъмолчиларга етказиш тизимидаги ресурс йўқотилиши хисобини автоматлаштириш ва хисобдаги хамда амалдаги йўқотишлар хажмида мавжуд бўлган оғишлар ҳақида маълумотларни олиш; дисбалансни аниқлаш ва хисоблаш мақсадида ресурсларни киримини ва истеъмол қилинишини ҳисоб-китоб қилиш;
  • Республика, вилоят, туман иерархиясининг хар бир босқичига мувофиқ бўлган хисобот хужжатларини топширилишини автоматлаштириш;
  • Юридик ва маиший истеъмолчилар тўловларининг хар ҳил вариантларини автоматлаштириш;
  • тижорат банклари ва «Узбекистон почтаси» орқали;
  • PAYNET орқали;
  • SMS-тулов (савдо палатаси) орқали.
  • Истеъмолчиларга тезкор маълумотларни етказиб беришни автоматлаштириш :
  • шахсий кабинет орқали;
  • SMS-хабарлар орқали.

Таркиб :

                         Расм. “БИЛЛИНГ” ДК тизимлари таркиби

 

 “Маъмурий бошқариш” нимтизими

  “Маъмурий бошқариш” нимтизими куйидагилар учун мўлжалланган : фойдаланувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳларини қайд этиш учун, улар ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва ўзгартириш учун, ҳизмат кўрсатиш компаниясини муайян бўлинмасининг ва бошқа бўлинмаларининг ресурсларидан фойдаланишга хуқуқ бериш учун, ҳизмат кўрсатиш компанияси ташкилий структураси ҳақидаги маълумотларни юритиш учун, хамда дастурий комплекснинг барча бошқа нимтизимларини ишлаш параметрларини мослаш учун.

 “Норматив-маълумотномаларни (НМ) юритиш” нимтизими

  “Норматив-маълумотномаларни (НМ) юритиш” нимтизими ҳизмат кўрсатиш компаниясига қарашли бўлган маълумотларни қайта ишлаш марказида (МҚИМ) барча НМларни сақлаш, юритиш ва актуал холатда ушлаш учун мўлжалланган. Ушбу норматив-маълумот ахборотлар тизим вазифаларини бажаришда ишлатилади, хамда ҳизмат кўрсатиш компаниясининг автоном равишда ишлаётган бўлинмаларининг маълумотларини мазкур компанияни МҚИМининг маълумотлари билан синхронлаштириш учун хизмат қиладилар. Бу хизмат  НМларни марказлаштирилган равишда юритиш вазифалари ечилиши учун бажарилади.    

  “Юридик истеъмолчилар билан ҳисоб олиб бориш ва ҳисоб-китоб қилиш” нимтизими

  “Юридик истеъмолчилар билан ҳисоб олиб бориш ва ҳисоб-китоб қилиш” нимтизимининг вазифалари куйидагилардан иборат : шартномаларни, ҳисоб-китобларни юритиш ҳамда тақдим этилган ресурслар учун хизмат кўрсатиш компаниясининг тармоқларига бириктирилган юридик истеъмолчилардан олинадиган тўловларни назорат қилиш.

  “Маиший истеъмолчилар билан ҳисоб олиб бориш ва ҳисоб-китоб қилиш” нимтизими

  “Маиший истеъмолчилар билан ҳисоб олиб бориш ва ҳисоб-китоб қилиш” нимтизимининг вазифалари куйидагича : шартномаларни, ҳисоб-китобларни юритиш ҳамда тақдим этилган ресурслар учун хизмат кўрсатиш компаниясининг тармоқларига бириктирилган маиший истеъмолчилардан олинадиган тўловларни назорат қилиш.   

 “Техник воситаларни ҳисобини олиб бориш” нимтизими

  “Техник воситаларни ҳисобини олиб бориш” нимтизимининг вазифаси – тақдим этилган ресурсларни истеъмол қилинишини, уларнинг харакатланишини ва уларни техникавий назорат қилиниш ҳисобини олиб борувчи техник воситаларини ҳисобини олиб бориш.

Бўлинмаларнинг фаолиятини назорат қилиш

 Ушбу нимтизимнинг вазифаси - ҳизмат кўрсатиш  компаниясининг рахбарияти томонидан компанияни бўлинмаларининг фаолиятини  назорат ва мониторинг қилишдир.

  “Истеъмолчига тезкор маълумотни тақдим  этиш” нимтизими

  “Истеъмолчига тезкор маълумотни тақдим  этиш” нимтизимининг вазифаси куйидагилардан иборат : истеъмолчига шахсий ҳисобининг ҳолати ҳақида ахборот бериш ва истеъмолчидан интернет ва мобил уяли алоқа орқали талабномалар шаклидаги маълумотни қабул қилиш.

  “Мерос қилиб олинган тизимлардаги маълумотларни  конвертация қилинишини таъминлаш” нимтизими

  “Мерос қилиб олинган тизимлардаги маълумотларни  конвертация қилинишини таъминлаш” нимтизимининг вазифаси – маълумотларни мерос қилиб олинган тизимлардан кўчириш жараёнларини автоматлаштириш. Бу вазифа ДКни ишга тушириш босқичида бажарилади.

Нимтизим кўчирилаётган маълумотларни тўлиқлигини, бутунлигини ва хақиқийлигини (иложи бор бўлганда) назорат қилиши лозим. Шунингдек, у қарорлар қабул қилиш ва маълумотларни қўшимча аудит қилиш учун шунга мансуб протоколларни чиқазиб бериши керак. Ушбу протоколлар маълумотларни қўчириш жараёнларини акс эттириши лозим.

  “Эътироз билдириш ва даъво қилиш характларини таъминлаш” нимтизими

  “Эътироз билдириш ва даъво қилиш характларини таъминлаш” нимтизими  истеъмолчиларга нисбатан эътироз билдириш ва даъво қилиш харакатлари жараёнларини автоматлаштириш учун хизмат қилади.  

 Ташқи тизимлар билан ўзаро ишлаш

 Дастурий комплекс почта билан, тижорат банклари,  PAYNET тизими, ДСН (Давлат солиқ назорати) ва уялик компаниялар билан ахборот алмашувини амалга оширади.

  “Регламентлаштирилган хисоботни тузиш”

  “Регламентлаштирилган хисоботни тузиш” нимтизими турли форматдаги  регламентлаштирилган хисоботларни тайёрлаб чиқазиб беришга мўлжалланган.

Ишлаб чиқилган ҳисоботларнинг шакллари норматив хужжатларнинг талабларига жавоб беради.

 “Аналитик ҳисоботни тузиш” нимтизими

  “Аналитик хисоботни тузиш” нимтизими турли форматдаги  аналитик ҳисоботларни тайёрлаб чиқазиб беришга мўлжалланган.

  “Истеъмолчининг жорий ҳолати (Витрина)” нимтизими

 “Истеъмолчининг жорий ҳолати (Витрина)” нимтизимининг вазифаси – абонент бўлими ходимлари учун истеъмолчининг шахсий ҳисобини жорий кундаги ҳолати ҳақидаги маълумотни тузиб беришдан иборат.

 “Бухгалтерия ҳисоби” нимтизими

 “Бухгалтерия ҳисоби” нимтизими уз таркибида “Синтетик ҳисоб” (бухгалтерия ҳисобварақларидан пул ўтказишларнинг жамламаси) ва “Аналитик ҳисоб” (хар бир истеъмолчининг ҳисобварағи бўйича маълумот) мавжуд. Ушбу ҳисоблар 1С-Бухгалтерия дастури билан туташтирилади.

Тизим архитектураси

 ДК (дастурий комплекс) бир-бирига боғлиқ бўлган, уч босқичлик архитектурада амалга оширилган (“нозик мижоз”) ва реал вақт (On-Line) режимида ишлайдиган дастурий модуллардан иборат.

            Тизимнинг ишлаши куйидаги асосий таркибий қисмларнинг ўзаро ҳаракатлари билан таъминланади:

-  Асосий ва резервдаги маълумотлар сервери;

-  Иловалар ва хавфсизликни таъминловчи сервери;

-  Коммуникацион сервери.

 

Бошқа маҳсулотлар