ПК “Пенсия”

Мақсад

             “Пенсия-Нафақа” Дастурий Комплексини тузишдан мақсад, маълумотларни рўйхатга олиш, ишлаб чиқиш, тарқатиш ва тақдим этиш асосидаги комплекс автоматлаштирилган жараёнда фойдаланувчиларни  ишончли,  тўлиқ ва долзарб маълумотлар билан таъминлаш мақсадида ишончли ҳимояланган, ягона марказлашган маълумотлар базасини шакллантириш, автоматлаштирилган маълумотлар тизимини тузишдан иборатдир. Бу эса Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бутун тизими иш фаолиятининг самарадорлигини оширишга ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маблағларини мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтиришга имкон яратади. 

            «Пенсия-Нафақа» ДК қуйидаги жараёнларни автоматлаштиришга мўлжалланган:

  • қонунчилик асосида нафақа ва ёрдам пуллари тайинлаш, миқдорини ҳисоблаб чиқиш, қайтадан ҳисоблаш, нафақа ва ёрдам пуллари тўланишини ҳисоб-китоб қилиш;
  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида пенсионер-нафақахўрлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш, сақлаш, ишлаб чиқиш ва улар тўғрисида маълумотлар бериш, ишлаб чиқилган маълумотларнинг тезкорлиги ва ишончлилигини орттириш мақсадидапенсионер-нафақахўрлар ҳақида маълумот берувчи марказлашган ягона маълумотлар базасини яратиш;
  • тўлов ҳужжатларини шакллантириш (пенсия ва ёрдам пуллари тўлаш учун ведомостлар), тўловни амалга оширишга масъул тегишли ташкилотларга тўлов ҳужжатларини электрон жўнатиш;
  • бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлинмалари даражасида ҳисобот шаклларини олиш, фуқароларнинг пенсия билан таъминланишининг сифатли ва миқдорий кўрсаткичларини яхшилаш тизимининг вазифалари;
  • пенсия ва ёрдам пулларини турлар бўйича молиялаштиришни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш;
  • пенсия ва ёрдам пулларини ҳисобга олишнинг баланс ҳисобварақларининг юритилиши;
  • Молия Вазирлигининг ғазна бўлими, «Ўзбекистонпочтаси» ОАЖ, Халқ банки ва бошқа тижорат банклари, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Давлат Статистика қўмитаси каби ташқи ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.

 Таркиби

Иерархия даражаси ва вазифаларига кўра “ПЕНСИЯ” ДК қуйидаги қисмларга бўлинади: 

            - Марказий республика даражасида;

            - Ҳудудий даража (вилоятлар, Тошкентшаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси);

            - Туман даражасида (туманлар ва шаҳарлар).

            “ПЕНСИЯ” ДКнинг  ҳар бир даражаси ўз вазифасига кўра  дастурий модулларга эга (ДМ), яъни бўлинмаларнинг фаолият йўналишларига қараб аниқ вазифалар бажариш имкониятига эга дастур воситаларидан иборатдир:

 Маъмурлаш модули

«Маъмурлаш» модули бошқарув жараёнини автоматлаштириш хавфсизлигини таъминлайди  (муаллифлаш, кириш йўллари, фойдаланувчилар ҳуқуқи).

            Тизимга фойдаланувчиларнинг лавозим мажбуриятларига боғлиқ бўлмаган ҳолда тузилишнинг қулай механизми ва ролларнинг турланиши ўрнатилади. Роллар ДКдан фойдаланувчиларнинг лавозим мажбуриятларига мувофиқ администратор – бошқарувчи томонидан шакллантирилади. Ҳар бир ролга мос равишда фойдаланувчи менюси ва объектга кириш тўплами қўйилади.

Пенсионер-нафақахўрларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш модули

«Пенсионер-нафақахўрларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш» модули қуйидаги жараёнларни автоматлаштиришни таъминлайди:

  • аризаларни рўйхатга олиш (пенсионерларни ягона шахсий рақамга бириктириб қўйиш - ИНП);
  • пенсионернинг шахсий варақасини очиш – ЛДП-ПШВни   ИНП билан боғлаш;
  • пенсионерлар ва ёрдам пули олувчиларнинг шахсий варақаларини юритиш, ижро этилиш ҳолатини кузатиш, шахсий варақадаги ўзгаришларни назорат қилиш;
  • пенсионерлар шахсий рақами ва ёрдам пули олувчиларнинг шахсий варақаларининг юритилиши;
  • пенсионернинг электрон карточкасини шакллантириш ва юритиш.

Пенсия тайинланиши модули

«Пенсия тайинланиши» модули қонунчиликка мувофиқ пенсионерларни рўйхатга олиб уларга пенсия тайинлаш жараёнини автоматлаштиришни таъминлайди:

  • ёшга доир пенсияни ҳисоблаш;
  • ногиронлик пенсиясини ҳисоблаш;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблаш;
  • болаликдан ногиронларга нафақа пулини ҳисоблаш;
  • I ва II гуруҳ ногиронларига нафақа тайинлаш;
  • кексайган ва ёлғиз фуқароларга нафақа ҳисоблаш;
  • давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бир марта олинадиган ижтимоий суғуртани ҳисоблаш.

 Пенсия ва нафақаларни қайтадан ҳисоблаш модули

«Пенсия ва нафақаларни қайтадан ҳисоблаш» модули пенсия ва нафақаларни қайтадан ҳисоблаш жараёнини автоматлаштиришни таъминлайди:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг пенсия ва нафақаларни ошириш тўғрисидаги Фармонига кўра.
  • Фуқаролар томонидан тақдим этилган иш ҳақи миқдори ва меҳнат стажи тўғрисидаги қўшимча маълумотлар, бошқа пенсия турига ўтиши муносабати билан, боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилардан бирининг 18 ёшга тўлиши муносабати билан, ногиронлик гуруҳининг ўзгариши ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.

 

Тўлов даврларини бошқариш ва назоратқилиш модули

«Тўлов даврларини бошқариш ва назорат қилиш» модули тўлов даврларини бошқариш жараёнини автоматлаштиришни таъминлайди ва ушбу даврларни юқори даражада назорат қилади. Модулда қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

  • Тўлов дарининг очилиши;
  • Тўлов даври таркибининг ўзгариши;
  • Тўлов даврининг ёпилиши;
  • Солиштириш далолатномаларини шакллантириш;
  • Тўлов даврларини мониторинг қилиш.

 Ведомостларни шакллантириш ва тўловни назорат қилиш модули

«Ведомостларни шакллантириш ва тўловни назорат қилиш» модули ведомостларни шакллантириш ва тўлов устидан назорат қилишни автоматлаштиришни таъминлайди:

  • Ведомост ва реестр (рўйхат)ларни шакллантиради;
  • Ведомост ва реестр (рўйхат)ларни юритади;
  • Тўлов топшириқномаларини шакллантиради;
  • Тўлов топшириқномаларини юритади;
  • Ведомост ва реестр (рўйхат)ларни жўнатади;
  • Тўлов топшириқномаларини жўнатади.

 Тўловларнинг тўхтатилиши модули

«Тўловларнинг тўхтатилиши» модули қуйида келтирилган ҳолатлар муносабати билан пенсия ва нафақаларни тўлашни тўхтатиш, тиклаш жараёнини автоматлаштиришни таъминлайди:

  • пенсия олувчининг вафоти муносабати билан;
  • турар жой ўзгариши муносабати билан;
  • ногиронлик муддати тугаши билан;
  • болаликдан ногиронларнинг 16 ёшга тўлиши билан;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчиларнинг 18 ёшга тўлиши ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда.
  • «Ҳарбий хизматчиларнинг нафақа билан таъминланиши тўғрисида» Қонунига асосанбоқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчиларнинг 23ёшга тўлиши муносабати билан;
  • вақтинчалик прописка (уй-жой рўйхатида туриш) муддати тугаши билан;
  • паспорт муддати тугаши билан;
  • ишга жойлашиш муносабати билан.

 “Ташқи тизимлар билан ўзаро боғлиқлик модули

«Ташқи тизимлар билан ўзаро боғлиқлик» модули ташқи тизимлар билан маълумотлар алмаштириш жараёнини автоматлаштиришни таъминлайди.

  “Ғазна ижроси” модули

Ғазна ижроси модули тизим компоненти ҳисобланиб, унинг асосида  Пенсия жамғармасини  молиявий бошқаришда молиялаштиришни ҳисобга олиш ва жараёнлар бизнеси олиб борилади.

“Ҳисобот бериш” модули

Бу модулда HTML шаклидаги зарур ҳисоботлар шакллантирилади ёки EXCELда чиқарилади.

 “Ахборот-аналитик маълумотларни сақлаш” модули

«Ахборот-аналитик маълумотларни сақлаш» модули  (DATA WAREHOUSE) маълумотлар сақланишини жараёнини автоматлаштиришни таъминлайди.

“Нормати маълумотномаларни юритилиши” модули

«Норматив маълумотномаларни юритилиши» модулида қуйидаги вазифалар амалга оширилади:

  • Маълумотлар маълумотномага киритилади ва таҳрир қилинади (ёзув қўшимча қилинади, ёзув ўзгартирилади, ёзув ўчирилади, ёзув активлаштирилади);
  • Маълумотномани кўриш.

Бошқа маҳсулотлар