Казначейское исполнение

 Мақсади

 Лойиҳанинг мақсади – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ғазначилигига давлат молиявий фаолиятини бошқариш ва самарадорлигини таҳлил қилишга кўпроқ диққатни жамлашга имкон берувчи, давлат бюджетининг ғазна ижросини автоматлаштирилган назорати бўйича дастурий таъминотни жорий қилиш ҳисобланади.

Мазкур лойиҳанинг мақсадига Ғазначиликнинг қуйидаги соҳаларда самарали ролини таъминлаши мумкин бўлган функционалликни таъминлаш киради:

 

  • бюджет ҳажмларининг доимий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида мажбурият ва харажатларни бошқариш;
  • касса бошқаруви;
  • фойдаланувчиларга тўғри ахборотни ўз вақтида тақдим этиш орқали, бошқарувни такомиллаштириш ва шаффофлигини ошириш мақсадида молиявий ҳисобот.

 

Бажариладиган вазифалар

 бюджет ташкилотлари харажат сметаларини юритиш ва ҳисобга олиш;

  • бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар билан шартномаларининг ҳисобини юритиш;
  • ғазначилик органларининг бюджет ҳисобларига келган тушумлар ва тўловларнинг ҳисобини юритиш;
  • бюджет ташкилотларининг шахсий ҳисобларини юритиш ва очиш;
  • ғазначилик органлари томонидан амалга оширилувчи, шахсий ҳисобларда операцияларнинг ҳисобини юритиш;
  • бюджет ташкилотларининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолатини мониторинг қилиш;
  • харажатларни амалга ошириш учун руҳсатномаларни шакллантириш;
  • жамланма ва таҳлилий ҳисоботларни шакллантириш.

 

Таркиби

Иерархия даражаси ва функционал мақсадига кўра “ДБҒИ” ДК қуйидаги қисмларга бўлинади:

  • марказий даража;
  • вилоят даражаси (вилоятлар, Тошкент ш., Қорақалпоғистон Республикаси);
  • туман даражаси (туманлар ва шаҳарлар).

Ҳар бир даража “ДБҒИ” ДК да ўзининг функционал вазифалар комплексига эга, яъни бўлинма фаолияти йўнилиши бўйича алоҳида функционал имкониятларни бажарувчи дастурий воситаларга эга.

 

“Маъмурлаштириш” комплекси

Дастурий комплексни бошқариш учун мўлжалланган. унда глобал ўзгарувчилар бошқарилади (бўлинмаларни ДК га киритиш ва фойдаланувчилар томонидан ДКни бошқариш ва ш.к.).

 

“Меъёрий-маълумотномалар базасини юритиш” комплекси

Ўзбекистон Республикасида умум қабул қилинган меъёрий-маълумотномалар, ҳужжатлар (масалан, вилоят, туман маълумотномаси, таснифлагичлар ва ш.к.)ни ва молиявий соҳада қўлланилувчи тармоқ меъёрий маълумотларини долзарб ҳолатда ушлаб туриш учун мўлжалланган.

 

“Операцион кун” комплекси

Барча операциялар бўйича операцион кунни очиш ва ёпиш учун мўлжалланган.

 

“Режалаштириш” комплекси

Унга файлдан бюджет ташкилотларининг сметаларини олиш ва сметаларга киритилган ўзгартиришларнинг ҳисобини юритиш киради. Кейинги ўзгартиришларни киритиш учун бюджетларни тўхтатиш ва очиш имкониятини тақдим этади.

 

“Мажбурият ва тўловларни ҳисобга олиш” комплекси

Харажатларнинг тўрт гуруҳа бўйича шартномалар ҳисобини юритишга имкон беради. Мажбурият ва тўловларни бошқариш бўйича функционал имкониятларнинг тўлиқ тўпламини тақдим этади. Мажбурият ва тўловлар ўз навбатида қайдларни юритиш ва мажбуриятлар бўйича ахборотни ўзгартиришга имкон беради, мавжуд сметалардан ошган мажбуриятларнинг киритилишини олдини олади, етказиб берувчилар бўйича ахборотларни рўйҳатга олиш ва юритиш, ҳисоб-фактураларни қайд этиш ва кредиторлик ва дебиторлик қарздорлик ҳисоблари бўйича қайдларни юритиш, тўловлар бўйича тўлиқ ахборотни қайд этиш ва юритишга имкон беради ва нақд пул маблағларидан ошиб кетган тўловлар учун буюртмаларнинг фаоллашишини олдини олади.

 

 “Бюджет даромадлари ва харажатларининг кассали режалаштирилиши ва уларни бошқариш” комплекси

Харажатларни тўлаш учун руҳсатлар (ХТР) ни шакллантиришнинг даромад қисмини юритиш ва берилган ХТР лар доирасида харажатлар ҳисоби ва бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасини юритиш, касса режаси ва бюджет рўйҳатини юритиш учун

мўлжалланган.

 

 “Касса маблағларининг келиши ва сарфланишини мониторинг қилиш” комплекси

Тўлов топшириқларини электрон форматда импорт қилиш, тўлов топшириқларини электрон форматда ташқи тизимларга экспорт қилиш имконини тақдим этади. Импорт қилинган операцияларнинг маълумотларини ДБҒИ ДК да ишлов берилаётган ва сақланаётган операцияларнинг маълумотлари билан таққослашга имкон беради. Ҳар бир банк ҳисобини кундалик таққослаш ва таққослашлар бўйича электрон ёки қоғоз шаклида ҳисоботларни тузиш, Республика ва маҳаллий бюджетларнинг тушум ва харажат қисми қисми бўйича ҳисоботларни шакллантириш имконини тақдим этади.

 

“Товар ва хизматларни етказиб берувчилар” комплекси

Алоҳида олинган етказиб берувчи билан иш олиб бориш, етказиб берувчилар бўйича ахборотни киритиш ва тўғирлаш, шартнома мажбуриятларини бузаётган етказиб берувчилар билан ишлаш масалаларини тезкор ҳал этиш имкониятини тақдим этади.

 

“Ҳисоботлар” комплекси

Ўз ичига файлдан бюджет ташкилотлар сметасини олиш ва сметаларга киритилган ўзгартиришлар ҳисобини олади. Кейинги ўзгартиришларни киритиш учун бюджетларни тўхтатиш ва очиш имконини тақдим этади.

 

“Идоралараро алоқа” комплекси

Ғазначиликнинг банк ҳисобига тушган даромадлар бўйича ҳар ойлик ҳисоботлар ва бюджет ташкилотларининг касса харажатлари бўйича ҳисоботларини молиявий органларга магнит ташувчиларда узатишни таъминлайди.

 

Бошқа маҳсулотлар