ПК “Электроучет”

“Электрҳисоб” ДК ни яратишдан мақсад

  • Электр энергияси истеъмолчиларининг ягона марказлаштирилган маълумотлар базасини яратиш;
  • Электр энергиясини етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш технологик жараёнида банд бўлган “Ўзбекэнерго” ДАК нинг барча босқичларидаги бўлинмалар ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш;
  • “Ўзбекэнерго” ДАК тармоғи истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш;
  • Истеъмолчилар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисобга олиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган операцион харажатларни камайтириш;
  • “Ўзбекэнерго” ДАК мутахассисларининг жамоавий ишининг сифат даражаси ва самарадорлигини ошириш;
  • Тўловларнинг йиғилиши ва инвестицияларнинг қайтарилишини ошириш;
  • On-Line- технологиялар асосида истеъмолчилар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш ва ҳисобга олиш жараёнларини автоматлаштириш;
  • Истеъмолчиларга ахборотни очишнинг зарур даражаси (стандарт)га мувофиқ, сотувчи компаниянинг ҳисоб ресурсларидан масофадан фойдаланиш бўйича хизматларни тақдим этиш ҳисобига, “Ўзбекэнерго” ДАК тармоғи истеъмолчиларининг юқори даражада маълумот берилишини таъминлаш;
  • Барча даража ва участкаларда сотув фаолияти жараёнларини стандартлаштириш;
  • Реал вақт тартибида тўлов, ўчириш, тузилган шартномалар ҳақида маълумотларни оператив тарзда олиш;
  • Барча даражадаги бўлинмаларни назорат қилиш имконини таъминлаш;
  • Чиқувчи ҳисоботларни тақдим қилиш муддатларини қисқартириш;
  • Кўпгина масалалар бўйича қарорларни оператив қабул қилишга имкон берувчи бошқарув мобиллигини ошириш. Бундан ташқари, ҳисоб-китобларни юритишнинг аниқлигини ошириш натижасида вақт исрофи камаяди, ҳисоб сифати ошади;
  • “Электрҳисоб” ДК ва электр истеъмолни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимлари (ЭИНҲ АТ) ўртасида ўзаро алоқа шарти билан электр энергияси (қуввати)нинг ҳисоби ва истеъмолини оператив назоратини амалга ошириш имконини таъминлаш;
  • Ахборотни электрон алмашишнинг тақсимланган инфраструктураси ва “Ўзбекэнерго” ДАК турли бўлинмалари ўзаро алоқасини амалга ошириш.

 Бажариладиган вазифалар

 Маиший ва юридик истеъмолчиларнинг ҳудудий электр тармоғига (ҲЭТ) боғланган ҳолда, ва комплекснинг ишлаши учун барча зарур реквизитларни кўрсатган ҳолда уларнинг шахсий карточкаларининг юритилишини автоматлаштириш;

  • Маиший ва юридик истеъмолчилар томонидан электр энергияси учун тўлов ва истеъмолни ҳисобга олинишини автоматлаштириш;
  • Истеъмолчиларга электр энергияси учун тўғри ва ўз вақтида тўловларни амалга ошириши учун ишончли ва етарлича ахборотнинг тақдим этилишини автоматлаштириш;
  • Электр энергиясини ўлчаш асбобларини ҳисоб-китобини, ҳаракатини юритилишини автоматлаштириш;
  • Узатувчи қурилмаларда меъёрий йўқотишлар ва ҳақиқий юкланишларни эътиборга олган ҳолда, корхона ва ташкилотларнинг нимстанциялари ва тақсимловчи тугунлари бўйича истеъмол қилинган электр энергияси баланслари ҳисоб-китобларини автоматлаштириш;
  • Истеъмолчиларга етказиб бериш тармоқларида электр энергияси йўқотишлари бўйича ҳисоб-китобни ва ҳисобдаги ва ҳақиқий йўқотишлардаги оғишлар тўғрисида маълумотлар олинишини; дисбалансни аниқлаш ва ҳисоб-китоб қилиш мақсадида ресурсларнинг келиши ва истеъмоли балансини ҳисоблашни автоматлаштириш;
  • “Ўзбекэнерго” ДАК иерархиясининг ҳар бир даражаси, ҲЭТ, ИЭТК (иссиқлик ва электр тармоқлари корхонаси) ва “Ўзбекэнерго” ДАК филиаллари учун ҳисобот ҳужжатларини тақдим этишини автоматлаштириш;
  • Юридик ва маиший истеъмолчилар учун турли тўлов шаклларини автоматлаштириш:
  • Тижорат банклари ва “Ўзбекистон почтаси” орқали;
  • PAYNET орқали;
  • SMS-тўлов орқали (савдо палатаси).
  • Истеъмолчиларга оператив ахборотни тақдим қилинишини автоматлаштириш:
  • шахсий кабинет орқали;
  • SMS-хабар орқали.

 Таркиби:

 Расм. “Электрҳисоб” ДК нимтизимлари таркиби

 

“Маъмурлаштириш” нимтизими

 “Электрҳисоб” ДК нинг “Маъмурлаштириш” нимтизими фойдаланувчилар ва фойдаланувчилар гуруҳини рўйҳатга олиш, уларнинг маълумотларини сақлаш ва ўзгартириш, “Ўзбекэнерго” ДАК алоҳида бўлинмаси ва бошқа бўлинмаларининг ресурсларига киришни тайинлаш, “Ўзбекэнерго” ДАК бўлинмаларининг ташкилий тузилиши тўғрисида ахборотни киритиш, шунингдек “Электрҳисоб” ДК нинг бошқа нимтизимлари иши кўрсаткичларини созлаш учун мўлжалланган.

“Меъёрий-маълумотномаларни юритиш” (ММЮ) нимтизими

 “Ўзбекэнерго” ДАКнинг маълумотларни ишлови маркази (МИМ) да “Меъёрий-маълумотномаларни юритиш” (ММЮ) нимтизими, марказлашган ММЮ ни юритиш вазифалари доирасида, МИМ маълумотномалари билан “Ўзбекэнерго” ДАК нинг автоном ишлаётган бўлинмаларининг тегишли маълумотларини мослашувини ташкил қилиш ва тизим функцияларини бажариш чоғида қўлланилувчи барча маъмурий маълумотномаларни сақлаш, юритиш ва долзарб ҳолатда таъминлаб туришга мўлжалланган.

“Юридик истеъмолчиларни ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш” нимтизими

“Юридик истеъмолчиларни ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш” нимтизими “Ўзбекэнерго” ДАК электр тармоқларига уланган юридик истеъмолчилар билан шартномалар, ҳисоб-китоблар ва истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни юритиш учун мўлжалланган.

“Электр энергиясини истеъмоли учун режаларни ҳисоблаш” нимтизми

 “Электр энергиясини истеъмоли учун режаларни ҳисоблаш” нимтизми ИЭТК бўйича режаларни киритиш ва ҳисобланаётган давр учун истеъмолчилар кесимида ҳар бир ҲЭТ бўйича ҳисоблаш учун мўлжалланган.

“Техник воситаларининг ҳисоби” нимтизими

“Техник воситаларининг ҳисоби” нимтизими электр энергиясининг истеъмоли, унинг ҳаракати ва техник хизмат кўрсатилишини ҳисобга олиш жараёнларида қўлланилган техник воситаларнинг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган.

ҲЭТ ва ИЭТК фаолиятини назорат қилиш

 Нимтизим “Ўзбекэнерго” ДАК раҳбарияти томонидан бўлинмаларнинг фаолиятини назорат ва мониторинг қилинишини таъминлайди.

“Электр энергияси истеъмолчисига оператив ахборотни тақдим этиш” нимтизими

 “Электр энергияси истеъмолчисига оператив ахборотни тақдим этиш” нимтизими истеъмолчига шахсий рақамининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш ва истеъмолчидан интернет ва мобил уяли алоқа орқали буюртма кўринишида ахборотни олиш учун мўлжалланган.

“Мерос олинган тизимлардан маълумотларнинг конвертациясини таъминлаш” нимтизими

 “Мерос олинган тизимлардан маълумотларнинг конвертациясини таъминлаш” нимтизими “Электрҳисоб” ДК ишга тушириш босқичида мерос олинган тизимлардан маълумотларни ўтказиш жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган. Нимтизим функциялари ўтказилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги, бутунлиги ва ишончлилиги (имкон бўлган жойда)нинг назоратини таъминлаши ва маълумотларнинг қўшимча аудитини ўтказиш ва қарорларни қабул қилиш учун ўтказиш жараёнларининг тегишли протоколларини шакллантирилишига мўлжалланган.

“Эътироз-даъво фаолиятини таъминлаш” нимтизими

“Эътироз-даъво фаолиятини таъминлаш” нимтизими “Ўзбекэнерго” ДАК истеъмолчилари билан талаб-даъво фаолиятини юритиш жараёнларини автоматлаштириш учун мўлжалланган.

Ташқи тизимлар билан ўзаро алоқа

 “Электрҳисоб” ДК “Ўзбекистон почтаси”, тижорат банклари, PAYNET тизими, ДСҚ (Давлат солиқ қўмитаси), 1-С Бухгалтерия дастури, АСКУЭ ва уяли алоқа компаниялари билан ахборот алмашинувини амалга оширади.

“Регламентли ҳисоботни шакллантириш” нимтизими

“Регламентли ҳисоботни шакллантириш” нимтизими регламентли (тартибга солинган) ҳисоботни турли форматларда тайёрлаш ва бериш учун мўлжалланган.

Ишлаб чиқилган ҳисобот шакллари тегишли меъёрий ҳужжатларнинг талабларига жавоб беради.

 “Таҳлилий ҳисоботни шакллантириш” нимтизими

 “Таҳлилий ҳисоботни шакллантириш” нимтизими турли форматдаги таҳлилий ҳисоботни тайёрлаш ва бериш учун мўлжалланган.

“Истеъмолчининг жорий ҳолати (Витрина)” нимтизими

 “Истеъмолчининг жорий ҳолати (Витрина)” нимтизими ҲЭТ абонентлик бўлими ходимлари учун истеъмолчи шахсий рақамининг кўрилган кундаги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш ва тақдим қилиш учун мўлжалланган.

“Бухгалтерлик ҳисоби” нимтизими

“Бухгалтерлик ҳисоби” нимтизими ўз таркибида 1-С Бухгалтерия билан уланиш учун “Синтетик ҳисоб” (бухгалтерлик ҳисоблари бўйича жами қайдлар) ва “Таҳлилий ҳисоб” (ҳар бир истеъмолчи кесимида ҳисоблар бўйича ахборотни тақдим этиш) га эга.

 Тизим архитектураси

“Электрҳисоб” ДК уч даражали архитектура (“нозик мижоз”) да амалга оширилган ва реал вақт (On-Line) тартибида ишловчи ўзаро боғлиқ дастурий модуллардан иборат.

Тизимнинг ишлаши қуйидаги асосий қисмларнинг ўзаро ҳаракати орқали таъминланади:

  • Маълумотларнинг асосий ва заҳира серверлари;
  • Илова ва хавфсизликни таъминлаш сервери;
  • Коммуникация сервери.

 

Коммуникация (алоқа ) инфраструктураси асосида “Ўзбекэнерго” ДАК нинг шахсий маълумотларни узатиш корпоратив тармоғи (МУКТ), ижара шартларида тақдим этилган алоқа инфраструктураси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини қопловчи ва “Ўзбекэнерго” ДАК бўлинмаларининг барча турдаги фронт-офислари ва МИМ “Ўзбекэнерго” ДАК билан боғлиқ бошқа ташкилот ва идоралар бўлинмаларининг фронт-офислари ўртасида ўзаро алоқани таъминловчи интернет-каналлар, мобил алоқа ва умумий фойдаланишдаги телефон тармоқлари қўлланилади.

Хавфсизлик ва маълумотлар ҳимояси

Ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан ҳимояни таъминлаш мақсадида “Электрҳисоб” ДК да, дастурий таъминот даражасида қуйидаги функциялар амалга оширилган:

 

 

 

Бошқа маҳсулотлар