Приёма платежей

 Мақсад ва вазифалари

«Бозор хизматлари учун тўлов қабул қилишнинг электрон тизими» тижорат банкининг Интегрлашган автоматлашган банк тизимининг (ИАБТ) функционал нимтизими ҳисобланади.

Ушбу нимтизим  ИАБТ ичига қурилган ёки маълумотлар базасининг алоҳида серверига, ИАБТ билан боғлиқ бўлмаган мустақил тизим сифатида ўрнатилиши мумкин.

Нимтизим қуйидаги тўловларни қабул қилишни таъминлайди:

-  савдо точкаси (пештахта, магазин) учун тўлов, квитанция бериш, патта, тарози, аравадан фойдаланганлик, бино ижараси, автотранспортлар турар жойи ва бозорда кўрсатиладиган бошқа хизмат турлари учун.

- кинотеатр, театр, концерт заллари ва бошқаларда жой тақдим этилиши ва ҳисобга олиниши.

Таркиби

 Нимтизим автоматлашган иш ўринларида (АИЎ), ним тизим администратори (маъмури), тўлов қабул қилиш пункти кассири, бозор бўйича назоратчини иш билан таъминлаш каби модуллардан иборат. АИЎга кириш фойдаланувчилар томонидан компютерга ўрнатилган  Internet Explorer орқали, фойдаланувчининг номи ва унга мос парол киритилгандан сўнг амалга оширилади. Фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва кириш ҳуқуқи билан таъминлаш нимтизим администратори – маъмури томонидан амалга оширилади. Шунингдек, АИЎ администраторида, дастурни ишлаб чиқувчининг аралашувисиз,  янги бозор шароитида тизимни эксплуатацияга киритиш имкони туғилади (тизимда бозорни рўйхатга олиш, ушбу бозорда кўрсатиладиган хизматларни рўйхатга олиш, бозор харитасини тузиш, нарх сиёсатини белгилаш ва б.).

АИЎ да кассир хизматлар учун тўловни қабул қилиш, квитанция чиқариб бериш, маҳсулот сотиладиган жой автоматик равишда қайд этилган ва улар учун квитанция берилган бозор харитасини кўриб чиқиш, ҳамда уларга мос ҳисоботларни кўриб чиқишни таъминлайди.

 Бош банк, минибанк ва банк филиаллари фойдаланувчилари томонидан киришга рухсат берилган АИЎдаги  бозор назоратчиси бозорни очиш, ёпиш, тўловларни қабул қилиш пунктлари ҳаракатини оператив мониторинг қилиш, маълумотлар базасидан яроқсиз ҳолга келган квитанцияларни рўйхатга олиш ва ўчириш, белгиланган шаклдаги ҳисоботларни олиш вазифаларини амалга оширади.

Афзалликлари

 Нимтизимдаги барча маълумотлар маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ) Oracle бошқарувида ягона маълумотлар базасида сақланади. Тизим  Интранет технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, унинг қўлланилиши бир қатор афзалликларга эга:

  • Универсаллик – платформага боғлиқ бўлмаган ҳолда ягона фойдаланувчи интерфейс орқали маълумотларга киришга рухсат этилади;
  • Ошкоралик – стандартга жавоб берадиган ҳужжатлар, ошкора баённома ва ҳужжат шаклларидан фойдаланиш;
  • Эксплуатациянинг оддийлиги – ходимларнинг қўшимча ўқишларини талаб қилмайди, тизимнинг мураккаблиги фойдаланувчиларнинг қайтадан ўқишларини талаб этмайди;
  • Иш ўринларини ташкил қилишда ҳаражат кам сарфланади  – амалий дастурий таъминот (мижоз сифатидаги ДТ –дастурий таъминот учун  Internet Browser дан фойдаланилади) унификация қилинади (бир хиллаштирилади) ва маъмурлаш учун ҳаражат кам сарфланади.

Тизимнинг асосий вазифалари:

  • бозорнинг операцион кунини очиш;
  • бозорнинг операцион кунини ёпиш;
  • бозор хизматлари учун тўлов қабул қилиш, бу тўловлар: савдо қилиш жойи учун (квитанция, пата бериш); тарози, аравадан фойдаланганлик учун; бино ижараси учун; автотранспорт турар жойи учун ва бозорларда кўрсатиладиган бошқа хизмат турлари учун;
  • маълумотлар базасидан яроқсиз квитанциялар (патталар)ни ўчириб ташлаш;
  • ИАБТ Бош китобига қабул қилинган тўловлар бўйича автоматик проводкаларни амалга ошириш ( автоном версиясида мавжуд эмас);
  • фойдаланувчиларга кириш ҳуқуқи бериш ва парол ўрнатиш;
  • янги бозорни рўйхатга олиш;
  • бозор хизматларини рўйхатга олиш ва таҳрир қилиш;
  • ҳар бир бозорда нарх сиёсатини амалга ошириш учун қулай воситаларни белгилаш;
  • бозор харитасини тузиш ва таҳрир қилиш;
  • тўловларни қабул қилиш пунктларида мониторинг операцияларини амалга ошириш;
  • белгиланган шаклда ҳисоботлар тузиш.

Ўз ихтиёрига кўра нимтизимга криптографик шифрлаш воситалари  ва ЭЦП бир бутун қилиб бирлаштирилиши мумкин. 

            Нимтизимни созлаш жуда осон.  Созлашнинг оддий ва қулайлиги фойдаланувчиларга қонунчиликда ва амалий иш фаолиятида юзага келадиган ўзгариш ва талабларга мос равишда тизимни ўз вақтида модернизация қилиш – замонавийлаштириш имконини беради.

Эксплуатация қилиш муҳити

Нимтизим Интернет технологияларидан фойдаланган ҳолда Oracle МББТ бўйича ишлаб чиқилган ва уни эксплуатация қилиш, ишлатиб юбориш учун қуйидагилар зарур:

  • МББТ Oracle 9i бошқарувидаги ва ундан юқори маълумотлар базаси Сервери;
  • JSP технологиясига кўмаклашувчи иловалар Сервери.

Бошқа маҳсулотлар