Электронных денежных переводов

Мақсади

             Аҳоли пул ўтказмалари почта тизимида доимо энг керакли хизматлардан бири бўлиб ҳисобланган. Ахборот технологиялар ва телекоммуникацияларнинг ривожланиши ҳозирги кунда аҳолига хизмат кўрсатишни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берди. Жисмоний шахслар томонидан амалга оширилаётган чакана операциялари (пул маблағлари ўтказмалари, уй-жой хизматлари бўйича тўловлар ва ҳок.) ёрдамида кўрсатилаётган хизматлар хилма-хиллигини ошириш, ушбу бозорда рақобатбардошликни қўллаб-қувватлаш ҳамда «O'ZBEKISTON POCHTASI» АЖ учун замонавий ахборот технологияларини қўллаш асосида хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида Электрон пул ўтказмаларнинг автоматлаштирилган тизими дастурий комплекси (“ЭПЎ АТ” ДК) татбиқ қилинди.

Ечиладиган масалалар

  1. Қайта жўнатиш, «O'ZBEKISTON POCHTASI» АЖ тизимида Ўзбекистон Республикаси худуди ичида пул ўтказмаларининг тўлови бўйича жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатилаётганда амалга ошириладиган операциялар технологик жараёнларини автоматлаштириш;
  2. «O'ZBEKISTON POCHTASI» АЖ барча почта хизматларининг пул ўтказмалари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш ва уни юритиш;
  3. «O'ZBEKISTON POCHTASI» АЖ тизимида пул ўтказмалари бўйича аҳолига ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш технологик жараёнларини марказлашган ҳолда бошқаруви ва маълумотларнинг қайта ишланиши;
  4. Жисмоний ва юридик шахсларга пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатилаётганда электрон хужжат алмашинувини ташкиллаштириш;
  5. Пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларнинг автоматик равишда бухгалтерия ҳисоб-китобларини ва назоратини олиб бориш;
  6. Пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларнинг ҳолати ва юритилиши бўйича ҳисоб-китоб, таҳлилий ва оператив (тезкор) ҳисоботларини олиш.

 Таркиби

             “ЭПЎ АТ” ДК иерархия босқичлари ва функционал йўналиши бўйича қуйидаги қисмларга бўлинади:

  • Электрон пул ўтказмаларини ишлов бериш маркази.
  • Вилоят босқичи (филиаллар, Почтамт).
  • Туман босқичи (почта алоқасининг туман тармоғи).
  • Алоқа бўлинмаси босқичи.

“ЭПЎ АТ” ДК қуйидаги нимтизимлардан ташкил топган:

Тўлов маркази” нимтизими

“Тўлов маркази” нимтизими электрон пул ўтказмаларини ишлов бериш маркази (МИМ ЭПЎ) функцияларини автоматлаштиришга мўлжаллангандир ва бунда: тўлов маркази бошқаруви, почта бўлинмаларидан ЭПЎ ларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш, ЭПЎ жўнатувчи- бўлинмага жавоб тайёрлаш, жўнатувчи-бўлинмага ЭПЎ ни шакллантириш функциялари жамланган. Ушбу нимтизимда электрон пул ўтказмалари тизими вазифасига мўлжалланган барча бўлинмалар қайд қилинади, хамда ушбу бўлинмаларнинг бошқаруви амалга оширилади. Бошқарув функцияларига Тўлов Маркази билан ўзаро алоқани олиб боришга тақиқлов ўрнатилиши, тўлов қабул қилиниши/жўнатилиши вақтига чекловлар белгиланиши (регламент), тўловлар мониторинги каби функциялар киради (қайси бўлинмалардан қанча миқдорда тўловлар жўнатилганлиги/ қабул қилиганлигини кўриб туриш).

“Администратор” нимтизими

«Администратор» нимтизими қуйидаги босқичларда тизимни бошқарувини амалга оширишга мўлжалланган:

  • Республика босқичи.
  • Вилоят босқичи.
  • Туман босқичи.

            Республика босқичини МИМ ЭПЎ билан бирлаштириш ҳақида ўйланилмоқда. Бу босқичда «Администратор» қуйи тизимида глобал ўзгарувчанлар тартибга солинади. Масалан, тарифларни киритиш ва ўзгартириш, валюталар курсини киритиш, бўлинмаларни тизимга киритилиши ва республика босқичида тизим фойдаланувчиларини бошқарувини олиб бориш.

            Вилоят ва туман босқичларида ушбу нимтизимда ходимларнинг бошқаруви амалга оширилади. Масалан, янги ходимларни ёллаш, уларнинг ҳар бирига маълум вазифаларни белгилаш, паролларни ўзгартириш.

Меъёрий-маълумотнома ҳужжатларини юритиш нимтизими

Бу нимтизим меъёрий-маълумотнома ҳужжатларини (ММҲ) долзарб ҳолатини сақлаб туришга мўлжалланган. ММҲда идоралар меъёрий хужжатларида белгиланган, аҳоли ва юридик шахсларга пул ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатиш жараёнида ишлатиладиган фойдаланилувчи технологик йўриқномалари, маълумотномалар (почтанинг вилоятлар, туманлар, бўлинмалар маълумотномалари, валюталар маълумотномалари ва ҳок.) юритилади. ММҲ га ўзгартиришлар киритилаётганда фаоллаштириш санаси келган вақтдан бошлаб улар долзарблаштирилиши талаб этилади.

«Операция куни» нимтизими

«Операция куни» нимтизими “ЭПЎ АТ” ДК операциялари учун операцион кунни очиш ва ёпишга мўлжалланган. Кун давомида, тизимнинг ишлаши натижасида ҳар ҳил турдаги маълумотлар шаклланади ва тизимга киритилади: Электрон пул ўтказмалари, молия ҳужжатлари, транзакциялар, баённомалар. Бу маълумотларнинг бир қисми кейинги кунда керак бўлмаслиги мумкин ва уларнинг маълумотлар базасида тўпланиши тизимнинг ишлаш қобилиятига ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун, бундай маълумотлар маълумотлар базаси (МБ) архивига жойлаштирилади. Операцион куннинг ёпилиш жараёни айнан шу каби муаммоларни ҳал қилишига ва кўрсатилган жараёнларни “ҳозирги” ва “тарихий” турларга бўлиб тартибга солишга қаратилгандир. Куннинг очилишида тизимни янги операцион кунга тайёрлаш учун зарур бўлган амаллар, яъни кунлик жадвалларни тозалаш, кирувчи сальдонинг инициализацияси ва ҳоказолар бажарилади.

 “Пул ўтказмаларини тасдиқлаш ва жўнатиш нимтизими

 «O'ZBEKISTON POCHTASI» АЖ нинг ҳозирги корпоратив тармоғи ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, яқин келажакда тармоқнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олиб, тизимни “ЭПЎ АТ” ДК га тадбиқ этишнинг 1-босқичида тизимга туман марказларидаги ва катта шаҳарлардаги почта бўлинмалари уланади. “ЭПЎ АТ” га уланмаган алоқа бўлинмаларидан пул ўтказмалари ҳақидаги маълумот “ЭПЎ АТ” ДК га уланган энг яқин бўлинмаларга қоғоз шаклида келиб тушади ва бу ерда у тизим операторлари томонидан Дастурий комплексга киритилади.

Агар алоқа бўлинмаси “ЭПЎ АТ” ДК га уланиш имконини берувчи маълумотларни узатиш тармоғига эга бўлса, бу ҳолатда, ЭПЎ нинг Тўлов Марказига киритилиши, назорати ва жўнатилиши ЭПЎ қабул қилинган жойда амалга оширилади.

Пул маблағларининг қабул қилиниши, тўлови, оҳиригача жўнатилиши, қайтарилиши нимтизими

“ЭПЎ АТ” ДК га уланмаган алоқа бўлинмаларида Тўлов Марказидан ЭПЎ ни қабул қилиниши туман тармоғида амалга оширилади. Ҳар бир алоқа бўлинмалари учун пул ўтказмаларининг келиб тушиши бўйича тушиш қайдномаси тузилади. Амаллар натижасига кўра ЭПЎ қуйидаги ҳолатларда бўлиб қолиши мумкин:

  • Қабул қилувчи томонидан олинди (тўлови қилинди), тизимда бундай ЭПЎ га «тўланган» ҳолати ўрнатилади;
  • рад қилинган (нотўғри манзил ва ҳок.), тизимда бундай ЭПЎ га «рад қилинган» ҳолати ўрнатилади;
  • бошқа алоқа бўлимига қайта жўнатиш талаб қилинади, тизимда бундай ЭПЎ га «қайта жўнатиш талаб қилинади» ҳолати ўрнатилади;
  • сақлаш муддати ўтиб кетди, тизимда бундай ЭПЎ га «сақлаш муддатидан ўтиб кетган» ҳолати ўрнатилади;

Ҳар бир ЭПЎ бўйича Тўлов Маркази орқали тўлов натижалари бўйича тегишли маълумот жўнатилади (тескари алоқа).

“Ҳисобот” нимтизим

«Ҳисобот» нимтизими ҳисоботларни шакклантириш учун мўлжалланган. Ҳар бир почта бўлинмаси учун ўзининг ҳисоботлар рўйҳати берилади. Ҳисоботлар ҳозирдаги МБ ёки тарихий (архивдаги) МБ лардан шаклланади. Ҳисоботларни маълумот бўлган тақдирда архивдан (ҳар бир сана бўйича) олиб кўриш имкони мавжуд. Агар маълумотлар архивга ўтказилган бўлса, бунда ҳисоботлар «Тизимнинг архиви» нимтизими орқали кўрилади.

 “Тўловлар мониторинги” нимтизими

“Тўловлар мониторинги” нимтизими ЭПЎ ҳолатини кўриб туриш ва таҳлили учун мўлжалланган. ЭПЎ ҳолати ҳар хил аспектларда кўриб чиқилиши мумкин:

  • алоҳида ЭПЎ ҳолати – у қаерда киритиганлиги, қайси ишлов бериш босқичидалиги, тўлов қилинганми ё йўқми ва ҳок.
  • жамланган маълумот – жами йиғиндилар, давр кесмасида ЭПЎ ларнинг сони, алоқа бўлинмаларининг, туман тармоқларининг миқёсида ва ҳок.

 

«Тизимнинг архиви» нимтизими

Маълумотлар базасида бўлган маълумотлар маълум вақтдан сўнг тегишли норматив хужжатлар ва йўриқнома материаллари билан регламентлаштирилиб, тизимдан чиқарилиб алоҳида архив кўринишида сақланиши лозим. Бироқ, керак бўлганда, сўров ёрдамида архив маълумотлари зарур ҳисоботлар тўғрисида маълумотларни олиш учун фойдаланишга тайёр бўлиши керак. Бунда, ORACLE МБсида тизимнинг архив маълумотлари алоҳида чизмага (схемага) юкланган бўлади (архив). Бу чизмада маълумотлар қуйидаги ҳолларда яратилади ва янгиланади:

            Архивлашда маълум бир даврга (бир йил) малумотларни архивлаш тушунилади, бу ҳолда ушбу маълумотларни тизимнинг архивига жойлаштиришнинг белгиланган муддати келганда, яъни маълумотларни МБ “тарихий қисмида”сақлаш муддатининг ўтиб кетганида маълумотлар архивлаштирилади;

            Архив маълумотни сақловчи воситалардан тизимнинг маълум бир олдинги ишлаши даври ичидаги талаб қилинган ҳисобот маълумотларни олиш учун маълумотлар тикланади. Шундай қилиб, «Тизимнинг архиви» нимтизими меъёрий сақлаш муддати бўйича тизимнинг архиви кўчирилган маълумотлар асосида ҳисобот маълумотларини шакллантиришда маълумотлар базасининг “Архив чизмаси” билан ишлаш учун мўлжалланган.

Бошқа маҳсулотлар