«АИС выплаты пенсий»

Қўлланилиши

 Ўзбекистон Республикаси Почта алоқаси, почта алоқаси объектлари ва почта йўналишларини ўз ичига қамраб олган, ҳамда турли почта жўнатмаларини, пул ўтқазмаларини қабул қилиш, қайта ишлаш ва манзилига етқазиб беришга хизмат қилувчи кенг тармоқланган шахобчалар тизимидир. Бундан ташқари «ЎЗБEКИСТОН ПОЧТАСИ» ОАЖ пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш ҳамда аҳолига етқазиб бериш бўйича хизматлар кўрсатади. Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими қуйидагиларни амалга ошириш учун мўлжалланган:

  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўловлари ҳақидаги барча маълумотларни сақлаш учун ягона маълумотлар мажмуини яратиш;
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш жараёнларини автоматлаштириш;
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш ҳақида статистик ва таҳлилий маълумотларни олиш жараёнини автоматлаштириш;
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш жараёнида ҳужжатлар алмашинувини автоматлаштириш учун;
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш жараёнлари устидан мониторингни автоматлаштириш учун.

Eчиладиган масалалар

 «ЎЗБEКИСТОН ПОЧТАСИ» ОАЖнинг барча тоифадаги бўлинмаларини ва бошқа манфаатдор идораларни пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш жараёни ҳақидаги маълумотлар билан тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш.

  • Турли кесимлардаги таҳлилий ҳисоботларни олиш.
  • Жорий вақт учун пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш жараёнининг ҳақиқий ҳолатини акс эттирувчи статистиc ҳисоботларни олиш.
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлови бўйича зарур маълумотларни тезкор қидириб топишни таъминлаш.
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлаш жараёнлари устидан мониторинг ўрнатиш.
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлови бўйича маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш.
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлови бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг сифатини яхшилаш ва тезкорлигини ошириш.
  • Пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлови бўйича суистеъмол қилинишлар ва пул маблағларини ғайриқонуний ўзлаштиришлар ҳақидаги маълумотларни олиш.
  • «ЎЗБEКИСТОН ПОЧТАСИ» ОАЖ ходимларининг маълумотларни қўлда қайта ишлашга сарф этиладиган вақтларини бизнес – жараёнларни автоматлаштириш эвазига камайтириш.
  • Норматив-ахборот маълумотларини стандартлаштириш.

Таркиби

 “Бошқарув” таркибий қисми

“Бошқарув” таркибий қисми тизимга берухсат киришдан дастурий йўллар билан ҳимоя қилади, турли тоифадаги фойдаланувчиларнинг имкониятлари ва ҳуқуқларини бошқаради, ҳамда фойдаланувчининг амалларини ва ваколатларини мониторинг қилишни таъминлайди.

“Ташкилий тузилма” таркибий қисми

“Ташкилий тузилма” таркибий қисми ташкилотнинг бўлинмалари ва бўлимлари рўйхати ва уларнинг миқёсларининг, ходимлар ва лавозимларнинг, бутун ички ташкилий тузилмасининг ҳисобини юритиш учун мўлжалланган.

“Меъёрий-ахборот маълумотларини юритиш” таркибий қисми

“Меъёрий-ахборот маълумотларини юритиш” таркибий қисми «ПНТПТ» ААТ фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган  норматив-ахборот маълумотларини юритиш ва замонавий ҳолатини сақлаб туриш учун хизмат қилади.

“Таҳлил ва ахборот” таркибий қисми

“Таҳлил ва ахборот” таркибий қисми турли кесимлардаги ва шакллардаги стандарт, ҳамда таҳлилий ҳисоботларни олиш имкониятини беради.

“Почта алоқа тармоғида пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўловини бошқариш” таркибий қисми

“Почта алоқа тармоғида пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўловини бошқариш” таркибий қисми қуйидагиларни бажариш учун мўлжалланган:

  • туман ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан берилган ведомостларни қайта ишлаш;
  • банкларга талабномаларни шакллантириш;
  • пул маблағларини почта бўлимлари ўртасида тақсимлаш;
  • почта бўлимларидан пенсия, нафақа ва товон пуллари тўловининг натижаларини олиш;
  • почта бўлимларининг пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўлови бўйича фаолиятини назорат қилиш;
  • юқори ташкилот бўлмиш алоқа тармоғлариига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўланиши ҳақидаги маълумотларни етказиб бериш.

“Почта алоқа бўлимида пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўловини бошқариш” таркибий қисми

“Почта алоқа бўлимида пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўловини бошқариш” таркибий қисми қуйидагиларни бажариш учун мўлжалланган:

  • пенсия, нафақа ва товон пулларининг тўланиши ҳақидаги ҳар кунлик маълумотларни киритиш;
  • юқори ташкилот бўлмиш алоқа тармоғидан ведомостларни, нақд пул маблағларини олишни автоматлаштириш;
  • юқори ташкилот бўлмиш алоқа тармоғига пенсия, нафақа ва товон пуллари тўловининг натижаларини жўнатиш.

“Молиявий таркибий қисмлар билан муносабатлар” таркибий қисми

“Молиявий таркибий қисмлар билан муносабатлар” таркибий қисми “Бош китоб” таркибий қисмида молиявий амалиётлар амалга оширилаётганда бухгалтерлик ёзувларини шакллантириш учун, ҳамда бухгалтерлик ҳисоби билан бевосита боғлиқ бўлган солиштириш, текшириш ва бошқа амалларни бажариш имкониятини беради.

“Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими билан интерфейс” таркибий қисми

“Ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими билан интерфейс” таркибий қисми «ПНТПТ» ААТ тизимига киришда фойдаланувчиларни текширишни (аутентификация) таъминлайди, амалиётлар амалга оширилаётганда ҳужжатлар учун элеcтрон-рақамли имзони шакллантириш ва ҳужжатлардаги элеcтрон-рақамли имзони текшириш имкониятини беради.

 

Бошқа маҳсулотлар