«FIDO-BIZNES» компанияси 1993 йилда ташкил топган эди. Бугунги кунга келиб компания Ўзбекистон бозорида ахборот тизимлари ва технологик ечимларнинг энг йирик яратувчилари ва етказиб берувчиларидан бири ҳисобланади.

Айни вақтда компанияда доимий асосда 100 та ходим ишламоқда. СУБД Oracle, Oracle  E-Business Suite, IBM, СУБД DB2 бўйича ўқиган ва сертификат олган мутахассислар ҳам бор.

Компания Oracle, IBM, SAP, Логика Бизнеса каби компанияларнинг ҳамкори ҳисобланади ва қуйидаги хизматларни таклиф этади:

  • Фойдаланишга тайёр дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;
  • Oracle, SAP тайёр ечимларини етказиб бериш, жорий қилиш ва техник таъминлаш;
  • СУБД Oracle, СУБД DB2 ни етказиб бериш ва техник қўлаб-қувватлаш;
  • Сервер қурилмаларини етказиб бериш.

 

Бизнинг мақсадимиз

Буюртмачиларга қулай ечимларни таклиф этиш, ахборот технологияилари соҳасидаги энг янги ютуқларни қўллаган ҳолда бошқарув ва ҳисобни автоматлаштириш. Биз буюртмачиларимизни исталган мураккаблик даражасидаги корпоратив ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш, етказиб бериш, ўрнатиш, созлаш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида хизматлар билан таъминлашга интиламиз.

Компания ҳақида